“Ангренская правда ” газетасига 45 йил давомида мухаррирлик қилган. Унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  “Маданият ходими “,  Ангрен шахрининг  “Фахрий фуқороси”  деган унвонлар берилган.  

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 336 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Илк газетамиз  “Шахтёр Узбекистана “  деб номланган.  Газетанинг илк нашрлари сақланиб қолинмаган. Фақат “Ангренстрой” бошқармаси ва касаба уюшмаси газетаси бўлган “За уголь” нинг 1946- йилдаги айрим сонларигина бизгача етиб келган

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 397 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Шахар қурилишининг бош меьмори Александр Николаевич  Зотов бўлган. 1941- йили у Ангреннинг лойихасини бошлаган . Уруш туфайли уни амалга оширишнинг имкони бўлмаган.  Зотовни  фронтга чақиришган. . Қаттиқ жангларнинг бирида кўзидан айрилди. Узоқ вақт даволанишнинг фойдаси бўлмади. Шу вақтдан бошлаб унинг хаётий жасорати бошланди. Унинг хотини Галина Канстантиновна эрининг орзусини амалга ошириш учун Политехника институтининг меъморчилик факултетига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тугатди. Шундан сўнг Зотовнинг хақиқий кўзига айланди . 1951- йилдан бошлаб Зотов Ангреннинг бош режасини ишлаб чиқди. 1956- йили 27- март куни Ангреннинг биринчи уйларига пойдевор қўйилди. Ангрен шахридаги манашу кўриб турган тўққиз этаж уйлармизни архитектори хам шу Зотов хисобланади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 359 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Қамишзорлар , кенг далалар ўрнига саноат корхоналари, турар жой бинолари , маданий – маиший бинолари қуриш учун жуда кўп мехнат қилишган. Ангренда биринчи уйларни тиклаган А. Муравицний ва унинг дўстлари бўлган. 1940- йил декабр ойида Ангрен қурилишида 6 минг киши иштирок этган .

Ангрен қурилишига мамлакатнинг турли жойларидан одамлар олиб келанган. Уруш йилларида Денисова, Корниева , Бровникалар фидойилик билан мехнат қилишган. Олимларнинг такидлашича “Ангрен” бу қадим туркча сўз бўлиб , ёзма манбаларда муғуллар истилосидан сўнг , XIII асрдан учрай бошлаган . Бошқа манбаларда эса Охангарон дарёси номидан олинган бўлиб , форсча Охангарон сўзининг бош бўғинларидан бирининг тушиб қолиши ва овозларнинг жой алмашинуви натижасида пайдо бўлган сўз бўлиб, “темирчилар ” деган маьнони билдиради. 1946- йил 13- июн республиканинг Олий савети қуйидагича фармон чиқарди: “Тошкент вилоятининг Оханганрон роёни таркибидан ,  “ Ангреншахтастрой” ишчилар пасёлкасини чиқариб, вилоятга бўйсундирилган “Ангрен ” шахри деб ўзлаштирилсин  ”. Шундай қилиб Тошкент вилояти харитасида яна бир шахар “Ангрен” Кўмирчи- энергетик шахри пайдо бўлди. 13-июн шахар таваллуд топган куни хисобланади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 723 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Бу расмларимиз II жахон уришида қатнашган Охангарон водийсида яшаган ота-боболаримиз  расмлари жойлаштирилган. Улар  Облиқ, Қорабоғ, Дукент , Янгиобод шахарларида жудаям кўп бўлишган. Хозирда ўртача хисобда олганда  17 таси тирик.

Шундай қилиб Анрген шахрида кўмир қазиб олина бошганидан сўнг Ангрен шахри

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 364 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ангрен шаҳрининг мехнат қахрамонлари:

Хўжа Алиқулов. Катта шахар қурилишида фаол иштирок этган. Унинг жамоаси доим биринчилардан бўлиб келган. Хўжа Алиқулов Мехнат қахрамони унвони билан тақдирланган.

Тўрғун Хасанов. Ангренннинг биринчи қурувчиларидан, минтақанинг кўмир саноати ривожланишига умрининг 43 йилини бағишлаган. 15 ёшидан отаси билан конда ишлаган. 1946 йилнинг июль ойида “Мехнат Қахрамони” унвони ва  3 даражали “Шахтерская слава” нишони билан  билан тақдирланган.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 358 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ўлканинг фойдали қазилмалари.

          Бу диорамада биз Ангрен , Лашкарак , Кульбулоқ, Қилилолма манзилгохидан қазиб олинган фойдали қазилмаларимиздан намуналарни кўришимиз мумкин. Булар флюорит , тилла , кўмир, кумуш, алюминий, оқ ва қора каолинларни кўрамиз.

1934 – йилда Ангренда Д.Богданович билан биргаликда бир гуруҳ геология қидирув партияси Ангрен худудини ўрганиш учун юборилади . Улар Сарти – Бутканскдеган жойда тилласи бўлган рудани аниқлашади . Шунинг учун Жигаристон худудида қорамтир кўмир қатлами борлиги ва уни саноат учун қазиб чиқариш мумкин днган фикрга келишди. Геология қидирув партияси Телов худудида жойлашади ва улар ўтган асрларда  хам шу худуддан келтирилган лойни паравозўтхонасига ўтга чидамлиматиреал сифатида  фойдаланишганлигидан хабардор бўлишади.Бу маълумотларни аниқлаш мақсадида Богданович Жигаристонга юборилади у Ангрен дарёсининг чап қирғоқларида режадан ташқари 2 та жойни қазиб кўриб кўмир топа олмагандан сўнг уни ўзбошимчаликда айблаб ишдан озод қилинади ва судга берилади.

Богданович хақ экканлиги кейинчалик Чикризов ўтказган  қидирув ишлари исботлайди. 1940 – йилдан бошлаб улар мунтазам қидирув ишларини олиб бордилар ва Загансойнинг Ангренда қуйиладиган жойда кўмир борлигини аниқлашади. 1942 йили Ангренда 30 минг тонна кўмир қазиб олинади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 358 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

« 1 2 3 4 5