22:23
“Ангреншахаргаз” корхонаси

Ангреншахаргаз корхонаси ўзининг иш фаолиятини 1963 йилда бошлаган. Унинг биринчи рахбари этиб ПЕТР СЕРГЕЕВИЧ СВИНКОВ тайинланган. Бу даврда шахарнинг фақатгина 10-дахаси суюлтирилган газ билан газлаштирилган эди. Газ Янгиердан олиб келинар эди. Корхона 13-дахадаги баракнинг биттагина хонасида жойлашган эди. Кейинчалик шахар ўзи иши билан биргаликда кўп қаватли уйлар хам суюлтирилган газ билан газлаштирила бошлади. 1969 йилда рахбар этиб ЭДУАРД ЭДУАРДОВИЧ РЕЙТЕР ни тайинлашади. У 1990 йилгача шу вазифани 21 йил давомида бажариб келди. Ундан сўнг корхонага Ханаев, Саидов, Мирзамиддинов, Кўканов, Ахматалиев, Камалханов каби рахбарлар рахбарлик қилишди. 2007  йилнинг декабр ойидан буён Ангреншахаргаз филиалига ФАРХОД АБДУМАННОБОВИЧ ТАШМУРАТОВ рахбарлик қилиб келган.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 61 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar