22:23
Ўзбекистонда туризм

бугунги кунда кенг ривожланиб келаётган сохалардан биридир. Ўлкамиз табиатининг  ўзига хослиги, янги ташкил этилаётган корхоналари, фойдали қазилмалари билан турситларни ўзига жалб қилади.  Ангрен шахри кичик бўлса хам бундан мустасно эмасдир. Шахримизнинг зиёратгох жойлари: “Гумбаз ота” мақбараси, “Кўлбулоқ” манзилгохи, “Пайғамбар ота” зиёратгохи,  Янгиобод  минерал булоғи туристларни нече-неча йиллардан бери ўзига алб этиб келмоқда. 2012 йил 13 апрельда Президентимиз И.А.Каримов томонидан Ангрен шахрини “МАХСУС  ИНДУСТРИАЛ ЗОНА” га айлантириш хақидаги қарорлари қабул қилинди. Бу эса туристларни янада қизиқтириб қўйди.  Бу қарор қабул қилингандан сўнг  Ангрен шахрида турли завод ва корхоналар қурила бошлади. Масалан, “Ангрен Қувур заводи”, “Ангрен А шакар заводи”, “Ангрен ручка заводи”, “Ангрен брикет заводи”, “Жунг жонг лонг” корхоналари шу жумласидандир. Бу эса шахримиз ривожига катта хисса қўшади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 349 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar