22:23
Ангрен Логистика маркази

Ангрен шахар Логистика маркази ЁАЖ Ўзб.Респ.Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 28 июндаги 126-қарорига асосан ўз фаолиятини юрита бошлади.  Ангрен Логистика маркази ЁАЖнинг асосий вазифаси “Қамчиқ” довони орқали Фарғона водийсидан мамлакатимизнинг бошқа минтақаларига иқтисодиёт тармоқлари корхоналарнинг юкларини “Эшикдан-эшиккача” ташиб бериш, транспорт-экспедиторлик ва терминал хизматларини кўрсатишдан иборат. Ангрен Логистика маркази ЁАЖ нинг 2010 йил 12 январдаги буйруғига асосан юкларни ортиш, сақлаш мақсадида худудда “Транзит юк терминали” филиали ташкил этилган. 2013 йил 30 июндаги йиғилишида бу филиал негизида унитар корхона ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Импорт – экспорт ишларини амалга оширади. Янги автомашиналар, туз, сув, чой, шакар , ун ва шунга ўхшаш озиқ – овқат хамда техника русумларини етказиб бериш ишларини амалга оширади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 489 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar