Ангренннинг биринчи қурувчиларидан, минтақанинг кўмир саноати ривожланишига умрининг 43 йилини бағишлаган инсон Турғун Хасанов эди. У 15 ёшидан отаси билан конда ишлаган. Ўз меҳнат фаолияти давомида доимий равишда юқори кўрсаткичларга эришгани учун 1946 йилнинг июль ойида “Мехнат Қахрамони” унвони ва 3 даражали “Шахтерская слава” нишони билан тақдирланган.
Хўжа Алиқулов шаҳар қурилишида фаол иштирок этган. Унинг жамоаси доим биринчилардан бўлиб келган. Меҳнатда эришган ютуқлари муносиб баҳоланиб, Хўжа Алиқулов “Мехнат қахрамони” унвони билан тақдирланган.
|
Ангрен шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз меҳнати билан катта ҳисса қўшган.Шундай инсонлардан бири Т.И.Исломовдир. 1968-йилдан Ангрен кулолчилик комбинати директори вазифаси Тўйчи Исламович Исламовга юклатилган.. Тўйчи Исламов ишлаб чиқариш хажмини ошириб, корхонани шахарнинг энг катта корхоналаридан бирига айлантирган. Корхона махсулотлари бир неча чет давлатларга чиқарилган. 1991- йилда Исламов Тўйчи Исламович вафот этди. Унинг номини абадийлаштириш учун шахримизнинг кўчаларидан бирига унинг номи берилди. Ҳозирги кунда ушбу корхона фаолияти тўхтатилган. Унинг ўрнида кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхоналар ва бошқа кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда.
Ушбу витринада “Ўзбекшахтастрой” трестига кўп йиллар давомида раҳбарлик қилган Эдуард Вартанович Калустьян фаолияти акс этган. В.Калустьян 1933 йил 9 апрелда Севастополь шаҳрида туғилган. 1945 йил Тошкент вилоятидаги “Сирдарё” станциясига яшашга келади. 1956 йил Ангрен тоғ-техника билим юртини битириб, шу ернинг ўзида уста бўлиб ишлай бошлади. Сўнгра катта уста, ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлади. Э.В.Калустьян 1967 йилда “Ўзбекшахтастрой” трести техник бўлимининг бошлиқ ўринбосари, УПТК бошлиқ ўринбосари, бош диспетчер, СУ – 3 бошлиғи каби лавозимларда фаолият олиб борди. 1983 йилда “Ўзбекшахтастрой” трести бошқарувчиси этиб тайинланди. У 2002 йил 9 август куни вафот этди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи берилди. Калиниченко А.Н. кўп йиллар давомида Ангрен шаҳар автобус паркининг директори лавозимида фаолият олиб борди. У меҳнат фаолияти давомида Ангренда автотранспорт соҳасини ривожига ўз ҳиссасини қўшди. 1994 йилди вафот этди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи берилди. Османов Ш.М. Ангрен “Саноатқалинқоғоз” АЖ нинг директори сифатида узоқ йиллар фаолият олиб борди. У раҳбарлик қилган йилларда “Саноатқалинқоғоз” АЖ республикамиздаги йирик корхоналардан бирига айланди.
|
Ўзбекистонда кўмир саноати ташкилотчиларидан бири А.Г.Батигин эди. 1947 йили А.Г.Батигинни шаҳар партия қўмитасининг иккинчи котиблигига сайлашди. У 1953 йили шахар партия қўмитасининг биринчи котиби вазифасига қўйилди. Ўша даврда Ангрен кўмир кони тараққиёти масаласи устида иш олиб борди ва кўмир қазиб олишни кенг қўламда илмий асосда ишлаб чиққанлиги учун унга иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси берилди. 1960- йилдан бошлаб А.Г.Батигин илмий тадқиқот ишига ўтди ва Ўрта Осиёда, жумладан, Ангрен-Олмалиқ минтақасида кўмир саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш билан машғул бўлди. 1983 йили А.Г.Батигиннинг номи Ангреннинг фахрий фуқаролари китобига киритилди.
|
Маълумки, ангренликлар қамишзорлар , кенг далалар ўрнига саноат корхоналари, турар жой бинолари , маданий – маиший иншоотлар қуриш учун жуда кўп меҳнат қилишган. Ангренда дастлабки уйларни тиклаган инженер А. Муравицкий эди. 1940- йилнинг декабр ойида Ангрендаги қурилиш ишларида 6 минг қурувчи иштирок этган .
Ангрен қурилишига собик иттифоқнинг турли жойларидан одамлар олиб келинган. Уруш йилларида Денисова, Корниева , Бровника каби курувчилар фидойилик билан меҳнат қилишган. 1946- йил 13- июн куни Ўзбекистон Олий Совети қуйидагича фармон чиқарди: “Тошкент вилоятининг Оханганрон райони таркибидан , “ Ангреншахтастрой” ишчилар посёлкасини чиқариб, вилоятга бўйсундирилган “Ангрен” шахри деб ўзгартирилсин ”. Шундай қилиб Тошкент вилояти харитасида яна бир шаҳар “Ангрен” кўмирчи- шахтёрлар шаҳри пайдо бўлди. 13-июн шахар ташкил топган кун сифатида тарихга мухрланди.
|
Ангрен кўмир қазиб чиқариш разрезида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган шахтёр В.М.Лазеревнинг фаолияти акс эттирилган. “ Меҳнатда тобланган инсон” кўргазмасида В.М.Лазаревнинг иш жараёнидаги суратлари, касбдош дўстлари билан мулоқоти тасвирлари ва шахсий буюмлари қўйилган.
|
Шаҳримизда йиллар давомида кўплаб саноат корхоналари қурилган. Уларнинг айримлари бугунги кунда ўз фаолиятини тугатган бўлсада, йиллар давомида шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Сиз кўриб турган экспозицияда “Ангрен шаҳар саноат корхоналари” кўргазмаси намойиш этилади.
Ангрен картон идишлар комбинати. Ангрен картон идишлар комбинати 1981 йил ташкил топган булиб, у йилига 100 минг тонна картон идишлар ишлаб чикаришга мўлжалланган эди. 5 йил давомида Гулбог кургонида фабриканинг корпуси,мураккаб технологик мосламалари қуриб битказилди. Фабриканинг биринчи директори этиб, Ш.М.Османов тайинланди. Корхонада 30 декабр 1988йили биринчи картон махсулотлари ишлаб чикарилди. 1994 йилдан фабрика “Қалинқоғозсаноатсавдо” ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. 2006 йилда болалар озиқ – овқати, газ сувлар, қуруқ сутни дунё мамлакатларига жахон стандартларига мувофиқ холда етказиб берадиган Швейцариянинг “Нестле” компанияси билан шартнома тузди. Шу тариқа корхона Ўзбекистондаги йирик ишлаб чикариш корхоналаридан бирига айланди.
Ангрен кулолчилик комбинати. Ушбу витринада 1966- йилда ташкил топган “Ангренкулолчилик ” комбинати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Кулолчилик комбинатида қурилиш моллари ва халқ истеъмол молларидан -чойнаклар, пиёла, косалар, вазалар, гулдонлар ишлаб чиқарилган ва уларнинг намуналарини кўриб турибмиз. Шунингдек, ушбу витринада “Ангреннон” комбинати маҳсулотлари намуналари қўйилган.
|
кўмир қазиб олиш жараёнини акс эттирувчи мавзули экспозицияни кўриб турибсиз. Кўриб турганингиз портретда С. Чикризов тасвирланган. Чикризов 1940 йилдан бошлаб мунтазам қидирув ишларини олиб борди. Д.Богданович билан бирга Загансойнинг Ангрен дарёсига қуйиладиган жойида кўмир борлигини аниқлашади. 1940 йил “Средазуглеразведка” трестининг комплекс (барча турдаги қидирув ишлари) партияси кенг миқиёсда геологик қидирув ишларини олиб боради ва кўмир заҳирасини кўплигини исботлаб, саноат асосида қазиб олиш имкониятини яратади. Хусусан, 1942 йили Ангренда 30 минг тонна кўмир қазиб олиниши катта муваффақият сифатида эътироф этилади. Қуйидаги витринада эса С. Чикризов фаолиятига оид маълумотлар ва машҳур геолог олимга тегишли бўлган шахсий буюмларни кўриб турибсиз.
Ангренда кўмир кони очилгандан кейин қазиб олинган хом-ашёни мамлакатимизни бошқа ҳудудларига етказиш мақсадида темир йўллар ётқизилди. Сиз ушбу суратларда темир йўл қурилиши жараёни билан танишасиз. Ушбу витринада Ангрен шаҳрининг 30 йиллиги муносабати билан Янгиобод шаҳри номидан тақдим этилган совғани кўриб турибмиз.
|
Шарқий Қурама ГҚЭ фаолиятида водийнинг ер ости бойликларини топиш катта аҳамият касб этади. Бу экспедиция 1963 йилда Чодак ва Ангрен деб номланган кичкина экспедициялар негизида ташкил этилди. 1997 йилга келиб бу экспедиция Шарқий Қурама ОТАЖга айлантирилди. Унинг ташкил этилиши ва оёққа туришида биринчи рахбарлар Г.И.Малматин, Ф.А. Орипов, Э.И. Ҳабибов, бош муҳандислар Т.И.Биншток, В.И.Свистунов, бош геологлар В.В.Мартинов, В.В.Александровларнинг ҳиссалари катта бўлди. Экспедициянинг асосий вазифаси Тошкентолди ҳудудида янги тармоқ – олтин қазиб олиш учун минерал хом – ашёсини топиш бўлди. Шарқий Қурама геология қидирув экспедицияси томонидан ер ости бойликларини топиш ва ўзлаштириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилган. Бу экспедициянинг асосий вазифаси Ангрен ҳудудида янги тармоқ-олтин қазиб олиш учун минерал хом-ашёларини топиш бўлди. Кўчбулоқ, Қизилолма, Қайрағоч каби конлари топилиб, саноат кўламида ишлаб чиқариш ташкил этилди. Экспедиция томонидан топилган рангли ва ёрқин флюорит, рангли шишасимон, ялтироқ - кварц, оч кулранг ва ёрқин кулранг рангли пегматитлар, рангли темир, қорамтир ва ялтироқ рангли гитопомагнетит каби минераллар намуналари кўргазмага қўйилган.
|
диорамасида биз Ангрен , Лашкарак , Кўлбулоқ, Қизилолма, Кўчбулоқ ҳудудларидан қазиб олинган фойдали қазилма бойликларининг намуналарни кўришимиз мумкин. Булар: флюорит , олтин , кўмир, кумуш, алюминий, оқ ва қора каолинлардир.
1934 – йилда Ангренда геология қидирув партияси Жигаристон ҳудудида кўмир қатлами борлигини аниқлашади ва уни саноат учун қазиб чиқариш мумкин деган фикрга келади. Кейинчалик Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари этакларида, Ангрен шаҳри яқинидаги ҳудудлардан ноёб ва нодир тошлар, қимматбаҳо металларга бой бўлган конлар очилади ва саноат усулида қазиб олиш ишлари амалга оширилади.
|
Ангреншахаргаз корхонаси ўзининг иш фаолиятини 1963 йилда бошлаган. Унинг биринчи рахбари этиб ПЕТР СЕРГЕЕВИЧ СВИНКОВ тайинланган. Бу даврда шахарнинг фақатгина 10-дахаси суюлтирилган газ билан газлаштирилган эди. Газ Янгиердан олиб келинар эди. Корхона 13-дахадаги баракнинг биттагина хонасида жойлашган эди. Кейинчалик шахар ўзи иши билан биргаликда кўп қаватли уйлар хам суюлтирилган газ билан газлаштирила бошлади. 1969 йилда рахбар этиб ЭДУАРД ЭДУАРДОВИЧ РЕЙТЕР ни тайинлашади. У 1990 йилгача шу вазифани 21 йил давомида бажариб келди. Ундан сўнг корхонага Ханаев, Саидов, Мирзамиддинов, Кўканов, Ахматалиев, Камалханов каби рахбарлар рахбарлик қилишди. 2007 йилнинг декабр ойидан буён Ангреншахаргаз филиалига ФАРХОД АБДУМАННОБОВИЧ ТАШМУРАТОВ рахбарлик қилиб келган.
|
|