22:43
Қалбларда мангу хотирангиз

Ушбу  витринада “Қалбларда мангу хотирангиз” номли кўргазмаси ўрин олган. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов фаолияти билан боғлиқ маълумотлар, китоблар кўргазмага қўйилган.

Кўриб турганингиз “Хизматингиз эътирофда” номли экспозиция Афғон уруши қатнашчилари  жасоратига бағишланган. Ушбу экспозицияда Ватанимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган мард ва жасур аскарларининг  мукофотлари, шахсий буюмлари кўргазмага қўйилган.

Кўриб турганингиз витринадаги “Касб фидойиси” кўргазмасида  Ибрагимов Валижон Каримович фаолияти акс эттирилган. Ибрагимов Валижон Каримович 1969 йил  27 сентябрда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида  туғилган . 1987 йил ноябрь ойида Оҳангарон туманида ҳарбий хизматга чақирилиб, 1989 йил октябрь ойида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган.  1993 йил октябрь ойидан бошлаб ички ишлар идораларида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.  Тошкент вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш  бошқармаси тоғли ҳудудларидаги тезкор бўлинмалари тезкор бўлинмаси тезкор вакили, Ангрен шаҳри ва Ўрта  Чирчиқ тумани  ички ишлар бўлими бошлиғи лавозмларида фаолият  олиб борган. Ҳозирги кундаЎзбекистон Республикаси Президенти қабулхонаси  Ангрен шаҳар бўлимининг мудири вазифсини бажармоқда.  

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 323 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar