22:21 Бокс ва дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистоннинг биринчи ҳаками |
Кўргазмада ҳамшаҳаримиз Рахматхон Тиллаев фаолияти аксини топган. Рахматхон Тиллаев 1965 йил 22 июнда туғилган. Ангрен шаҳар Гурум қишлоғидаги 15-мактабда таълим олган. Мактабни тамомлаб, 1984 -1986 йилларда харбий хизматни ўтаб келган.Олий таълим муассасасининг жисмоний тарбия факултетининг сиртқи бўлимида ўқиган. Спортнинг бокс тури бўйича юқори натижаларга эришган. Илк меҳнат фаолиятини Ангрен спорт мактабида мураббий вазифасидан бошлаб, спорт мактаби директори лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2003-2005 йилларда республика “Болалар спорт жамғармаси” раҳбари бўлиб ишлаган. 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти Спорт қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган. Ҳалқаро тоифадаги ҳакам . Сидней олимпиадасида ҳакам сифатида иштирок этган. Рахматхон Тиллаев томонидан Сидней Олимпиадасида бокс бўйича ҳакам сифатида иштирок этганларнинг имзоси қўйилган хотира лавҳаси музейга туҳфа қилинган. |
|
Jami sharhlar: 0 | |