22:23 Бўлимда |
6 мингдан зиёд санъат асарлари ва экспонатлар мавжуд.Уларнинг ичида айниқса дунёга машҳур бўлган рассомлар - В.Уфимцев, Ў.Тансиқбоев , Р.Чориев каби кўплаб ижодкорларнинг асарларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ушбу кўргазмада В.И.Уфимцев ижодидан намуналар кўрсатилган. Уфимцев Виктор Иванович 1899-йилда Россияда туғилган ..Ёшлигидан расм чизишга қизиққан ва отаси сиёсий шахс бўлганлиги сабабли болалиги қишлоқ ва шахарларда кўчманчиликда ўтган. Биринчи чизган расмлари уруш давридаги афиша ва эълонлар бўлган. Рассом 1923-йил Ўзбекистонга саёхатга келган ва ўн йил давомида Ўзбекистоннинг турли шахарларида яшаб ижод қилган. 1933-йилда оиласи билан бутунлай Ўзбекистонга кўчиб келган. Рассомнинг тасвирий санат борасидаги меҳнати эътиборсиз қолмайди. 1944-йилда у Ўзбекистон халқ рассоми унвонига эришган ва бир йилдан сўнг ,1945-йили Ўзбекистон рассомлар уюшмаси раиси этиб сайланган. 1960 йилда В.Уфимцев Ангрен шаҳрига ўз асарларини тақдим этади. В.Уфимцев ижоди намуналари ва унинг томонидан совға қилинган бошқа рассомлар асарлари асосида Ангрен шаҳрида тасвирий санъат галереяси ташкил этилади. В.Уфимцевнинг вафотидан сўнг аёли Галина Василевна Уфимцева рассомга тегишли буюмларни Ангрен шаҳри тасвирий санъат галереясига совға қилган. Масалан, «Сабо» рассом томонидан Африкадан олиб келинган. Африкадаги айрим халқлар қора дарахтдан будда ясаб унга худолари сифатида сиғинишан. «Этюдник» - рассом тоғларга саёхатга чиққанда ўзи билан ихчам холда олиб юрадиган портфел,чизган этюдлари шу портфел ичига жойлаштирилган. «Автопортрет» одам ўзини - ўзи чизса автопоротрет дейилади, бу ерда В.Уфимцев ўзини ойнага қараб тасвирлаган. «Ошхона интерери» -уйдаги ошхонасини натюрморти. Булар эса этюдлар. Санъат бўлимимизда бошқа ҳаваскор ва халқ рассомларининг манзара жанридаги асарлари ҳам мавжуд. Масалан, В.Жуков асарлари. В.Жуков алпинизм бўйича спорт устаси бўлган, оёғи сингандан сўнг ўзи чиққан тоғларни ва саёҳат қилган жойларини расмини чизишга интилган. Масалан, “Чегевара чўққиси”, “Денгиз”, “Ўрмон”, “Оқтош” каби расмлар шулар жумласидандир. Кўргазмамизда яна Ўзбекистон халқ рассоми А.Қўзибоевнинг “Довон”, В. Чепраковнинг “Ёзда”, И.Скориковнинг “Ховли” деб номланган картинаси ўрин олган. |
|
Jami sharhlar: 0 | |