типик тоғ қуши. Ўзбекистон тоғли районларининг деярли ҳамма қисмида учрайди. Тошли тоғ ёнбағирларида яшайди, тез югуришга ва қисқа-қисқа кескин учишга мослашган. Уясини тошлар остига ёки қалин ўтлар орасига қуради. Урғочиси 7-15 та бола очади. Какликнинг массаси 500 г гача бўлади, гўшти ширин ва севимли ов объекти ҳисобланади.
|
айиқсимонлилар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи хайвон тури: ер юзидаги энг йирик ва хавфли хайвонлардан бири саналади. Қўнғир айиқнинг тана узунлиги одатда 1.2 м дан 2 м гача, яғрини баландлиги эса 1 м атрофида, вазни 300 кг дан то 400 кг гача бориши қайд этилган.
|
Кўп сонли сойлар билан ажратилган тўқ яшил тоғларимиз арчазорлар дейилади. Арчазорларда арчалардан бошқа дарахт ва ўсимликлар жудаям кўп бўлади. Бу ерда намлик юқори бўлади. Шу билан бирга сув манбаини хам учратишимиз мумкин. Хайвонларнинг яшаши учун қулай шароит шу ўрмонлардир. Хали қуёш чиқиб улгурмасданоқ бу ер хар хил қушлар , какликлар, каккулар овози билан тўлиб кетади. Каклик типик тоғ қуши хисобланиб , уни тоғли районларда учратишимиз мумкин. Каклик тез югуриб, паст учади, 1 тадан 15 тагача тухум очади , инини тошлар тагига қуради. Оғирлиги 500 гр ни ташкил этади.
|
Қаршингизда Охангарон водийсининг бўрттириб кўрсатилган харитаси тасвирланган. Бу ерда яна Ангрен дарёси хам кўрсатилган. Ангрен дарёсини Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари хосил қилади. Ангрен дарёсининг узунлиги 256 км, ўртача кенглиги 20- 60 метрни ташкил этади.Ангрен дарёсини шимоли – шарқдан Чотқол тоғ тизмаси , шимоли – ғарбдан Қурама тоғлари билан чегараланган . Ангрен дарёси тўлдирувчи ирмоқларига Нишбошсой, Гўшсой, Дукентсой, Навгарзонсой, Қорабоғсойлар киради. Чотқол тоғининг шимоли ёнбағирлари тик ва водийнинг дарёлари , жарликлар ва жанубий қисми эса тўлин сойлар билан бўлиб ташланган. Чотқол тоғ тизмасининг баландлиги 4000-4200 м. Узунлиги 360 м. Қурама тоғ тизмасининг баландлиги эса 1500-2000 м , айрим жойларида эса 3500 м гача боради. Бизнинг худуд ўзининг қазилма бойликлари билан нафақат Ўзбекистонда балки бутун Ўрта Осиё бўйича биринчи ўринда туради.Бу тағларда алюминий оксид , вольфрам , каолин тупроғи мис ва бошқа куплаб қазилма бойликлари қазиб олинади. Лекин шахримизнинг асосий бойлиги қора олтин яни кўмир хисобланади. Картамизда яна рақамларни кўришимиз мумкин , бу рақамларда Охангарон водийсидаги барча завод- фабрикалар шу рақамларда ифодаланган . Тўқ яшил доғлар булар арчазорлардир. Арча ўзидан инсон организми учун фойдали бўлган фитансит чиқаради . Шунинг учун арчаларни кўпроқ дам олиш жойлари , шифохоналар йўлакларига экишга харакат қилинади.
|
|