21:46
Табиат бўлими.

Қаршингизда Охангарон водийсининг бўрттириб кўрсатилган харитаси  тасвирланган. Бу ерда яна Ангрен дарёси хам кўрсатилган. Ангрен дарёсини Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари  хосил қилади. Ангрен дарёсининг  узунлиги 256 км,  ўртача кенглиги 20- 60 метрни ташкил этади.Ангрен дарёсини шимоли – шарқдан Чотқол тоғ  тизмаси , шимоли – ғарбдан Қурама тоғлари  билан чегараланган . Ангрен дарёси тўлдирувчи ирмоқларига Нишбошсой, Гўшсой, Дукентсой, Навгарзонсой, Қорабоғсойлар киради. Чотқол тоғининг шимоли ёнбағирлари тик ва водийнинг дарёлари , жарликлар ва жанубий қисми эса тўлин сойлар билан бўлиб ташланган. Чотқол тоғ тизмасининг баландлиги 4000-4200 м. Узунлиги 360 м. Қурама тоғ тизмасининг баландлиги эса 1500-2000 м , айрим жойларида эса 3500 м гача боради. Бизнинг худуд ўзининг қазилма бойликлари билан нафақат Ўзбекистонда балки бутун Ўрта Осиё бўйича биринчи ўринда туради.Бу тағларда алюминий оксид , вольфрам , каолин тупроғи мис ва бошқа куплаб қазилма бойликлари қазиб олинади. Лекин шахримизнинг асосий бойлиги қора олтин яни кўмир хисобланади. Картамизда яна рақамларни кўришимиз мумкин , бу рақамларда Охангарон водийсидаги барча завод- фабрикалар шу рақамларда ифодаланган . Тўқ яшил доғлар булар арчазорлардир. Арча ўзидан инсон организми учун фойдали бўлган фитансит чиқаради . Шунинг учун арчаларни кўпроқ дам олиш жойлари , шифохоналар йўлакларига экишга харакат қилинади.

 

Kategoriya: Tabiat bo'limi | Ko'rishlar: 396 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar