Қадимий  олтин қазиб олиш жараёни тасвирланган диорама . Илк конларимиз мана шундай кўринишда бўлган. Бу X асрга тегишли конларининг кўриниши. Хозиргидан фарқи аввал фақат қўл меҳнатига асосланганлигида.  Ернинг анча чуқурлигидан олтин қазиб олинган барча ишлари қўл мехнатида амалга оширилган.  Улар мана бундай шамчироқлардан фойдаланиб чўкичларда олтин қазиб олишган.  Қизилолма худудидан  VII – XII асрларда кўплаб олтин қазиб олинган ва шу даврлардан  бошлаб Илоқда  тангалар зарб этилган 60- йиллардан Оҳангарон дарёси бўйларидан Қўчбулоқ, Кандирсой, Гўштсой, Самарчуқ ва бошқалардан олтин ,кумуш конлари топилган. X  асрда Илоқ ҳудуди кумуш етказиб берадигин катта бир қўрғонга айланган . Қурама тоғ тизмасида VIII – XII асрларда Қорамозор конлари мавжуд бўлган .

 Бу конлардан олтин , кумуш, мис, феруза қазиб олишган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 486 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Х-асрга тегишли бўлган хум. Музейимизнинг энг катта экспонати.Дон маҳсулотларини сақлашда ишлатилган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 413 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сопол идишлар – XII-асрга тегишли.Ўрта асрларда яшаган аждодларимиз турли шаклда ясалган сопол буюмлардан фойдаланишган.Чунки сопол идишда сақланган озиқ-овқат мағсулотлари айнимаган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 346 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Илоқдаги шаҳар харобаси (III– XI асрлар) Ангрен шаҳри яқинида, Оҳонгарон дарёсининг ўнг сохилида жойлашган. 1966-1967 йилларда ўрганилган(Ю.Ф.Буряков) Майдони70 гектар , бешбурчакли қалъа ва кенг шахристондан иборат бўлиб дарё ва унинг ирмоқлари билан мудофаланган. Намудлиғ ўрнида III-IV-асрлада истеҳкомсиз турар жойлар пайдо бўлган.

Намудлиғда металл эритиш ва кулолчилик цехи, каолин ва бўёқ модда сақланадиган жойлар, шиша сопол идишлар турли тангалар топилган, шаҳар XI-асрда инқирозга учраган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 345 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

    Илоқ давлатининг пайдо бўлиши милоддан аввалги XI-X асрларга тўғри келади.

Илоқ деган тарихий ҳудуд жануб томондан Қурама, Муғултоғ ва Корамозор тизмалари орқали хозирги Бекобод шаҳригача, ғарб томондан Сирдарё билан, шимол томондан Чирчиқ дарёси ва Чотқол тизмаси, шарқдан Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари ва Қамчиқ давони билан чегараланган.  Илоқ сўзининг маъноси ҳақида таниқли топонимшунос С.Қораев шундай ёзган: “Оҳангарон водийси қадимдан Илоқ ёки Айлоқ деб атаб келинган. Араб ёзувида бу хил сўзлар бир хил ёзилаверади”. Айлоқ сўзи яйлоқ, яъни “ёзги яйлов” демакдир. 

            Ушбу харитада Илоқ давлати араб манбааларидаги номлари келтирилган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 474 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ушбу экспозицияда тегирмонни кўришимиз мумкин.Бундай тегирмонлар чекка қишлоқларда хозирги кунда ҳам мавжуд. Кўриб турганингиз тегирмон , эшшак миниб аравасига буғдой ортиб кетаётган чол, чархпалакни айлантираётган ариқдаги сув тасвирланган

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 396 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

қўшинининг Ўрта Осиёга бостириб кириши тасвирланган картина. Рассом А. Марвинцев.  А.Македонский мил.авв 329-334йилларда Ўрта Осиёга бостириб кирган. Унга қарши махаллий ҳалқ кураш олиб борган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 378 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ангрен дарёси бўйларидан мингдан ортиқ қўрғонларнинг харобалари топилган. Археологлар: О.М.Растовцев ва М. Қосимовлар томонидан дарёнинг тепа  қисмида қўрғонлар ўрганилган.Бу мозор қўрғонлар мугхоналардир.Мугхоналарга маитлар жойлаштирилган.Мугхона деворлари қалинлиги 3-3,5 метр Узунлиги 6-7 метргача боради . Ушбу мугхона IV-VI асрларга тегишли бўлиб , бу бошқа жойлардан топилган мугхоналардан фарқланади. Чунки бу мугхоналар ер остида жойлашган бўлган.  Мугхоналарга 6-7 айрим холларда ундан кўпроқ бир ёки бир неча оила вакилларини кўмишган. Кейинчалик яна қайтадан эски мугхоналарни ичидаги суякларни ичкарига суриб яна янги маитларни қўйишган.

 

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 408 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

бронзадан ясалган . Музейнинг энг қимматбахо экспонатларидан бири ҳисобланади. Облиқ қишлоғидан топилган, сак-массагет қабиласига тегишли.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 340 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сопол буюмлар VI-Vминг  йил  илгари пайдо бўлганлиги маълумдир. Сопол -инсоният лойга ишлов бериб яратган илк ашё ҳисобланади. Куйган лой бошқа материаллардан фарқли ўлароқ (ёғоч, металл, мато ) атмосфера босимига чидамли шунинг учун ҳам бизнинг давримизгача етиб келган. Сопол буюмлар ўтган асрлардан дарак берувчи восита ҳисобланади. Сопол топилган ердан аниқлик билан “айнан шу ерда инсон яшаган” деб айта оламиз. Аввал сополдан  қўлда турли хил нарсалар ясалган масалан: кўза , коса, пиёла, хум ва хумчалар.  Кўргазмадаги сопол буюмлар Оппартак қишлоғидан топилган. Инсониятнинг илк буюмлари тошлардан, кейинчалик эса сопол буюмлардан  иборат бўлган. Вақт ўтиши билан мис, бронза, темир буюмлар ясалган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 364 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

« 1 2 3 4 5 »