21:46
Олтин кони.

Қадимий  олтин қазиб олиш жараёни тасвирланган диорама . Илк конларимиз мана шундай кўринишда бўлган. Бу X асрга тегишли конларининг кўриниши. Хозиргидан фарқи аввал фақат қўл меҳнатига асосланганлигида.  Ернинг анча чуқурлигидан олтин қазиб олинган барча ишлари қўл мехнатида амалга оширилган.  Улар мана бундай шамчироқлардан фойдаланиб чўкичларда олтин қазиб олишган.  Қизилолма худудидан  VII – XII асрларда кўплаб олтин қазиб олинган ва шу даврлардан  бошлаб Илоқда  тангалар зарб этилган 60- йиллардан Оҳангарон дарёси бўйларидан Қўчбулоқ, Кандирсой, Гўштсой, Самарчуқ ва бошқалардан олтин ,кумуш конлари топилган. X  асрда Илоқ ҳудуди кумуш етказиб берадигин катта бир қўрғонга айланган . Қурама тоғ тизмасида VIII – XII асрларда Қорамозор конлари мавжуд бўлган .

 Бу конлардан олтин , кумуш, мис, феруза қазиб олишган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 65 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar