21:48 X-аср Илоқ харитаси. |
Илоқ давлатининг пайдо бўлиши милоддан аввалги XI-X асрларга тўғри келади. Илоқ деган тарихий ҳудуд жануб томондан Қурама, Муғултоғ ва Корамозор тизмалари орқали хозирги Бекобод шаҳригача, ғарб томондан Сирдарё билан, шимол томондан Чирчиқ дарёси ва Чотқол тизмаси, шарқдан Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари ва Қамчиқ давони билан чегараланган. Илоқ сўзининг маъноси ҳақида таниқли топонимшунос С.Қораев шундай ёзган: “Оҳангарон водийси қадимдан Илоқ ёки Айлоқ деб атаб келинган. Араб ёзувида бу хил сўзлар бир хил ёзилаверади”. Айлоқ сўзи яйлоқ, яъни “ёзги яйлов” демакдир. Ушбу харитада Илоқ давлати араб манбааларидаги номлари келтирилган. |
|
Jami sharhlar: 0 | |