Ангрен дарёси бўйларидан мингдан ортиқ қўрғонларнинг харобалари топилган. Археологлар: О.М.Растовцев ва М. Қосимовлар томонидан дарёнинг тепа  қисмида қўрғонлар ўрганилган.Бу мозор қўрғонлар мугхоналардир.Мугхоналарга маитлар жойлаштирилган.Мугхона деворлари қалинлиги 3-3,5 метр Узунлиги 6-7 метргача боради . Ушбу мугхона IV-VI асрларга тегишли бўлиб , бу бошқа жойлардан топилган мугхоналардан фарқланади. Чунки бу мугхоналар ер остида жойлашган бўлган.  Мугхоналарга 6-7 айрим холларда ундан кўпроқ бир ёки бир неча оила вакилларини кўмишган. Кейинчалик яна қайтадан эски мугхоналарни ичидаги суякларни ичкарига суриб яна янги маитларни қўйишган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 345 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

бронзадан ясалган . Музейнинг энг қимматбахо экспонатларидан бири ҳисобланади. Облиқ қишлоғидан топилган, сак-массагет қабиласига тегишли.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 281 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сопол буюмлар VI-Vминг  йил  илгари пайдо бўлганлиги маълумдир. Сопол -инсоният лойга ишлов бериб яратган илк ашё ҳисобланади. Куйган лой бошқа материаллардан фарқли ўлароқ (ёғоч, металл, мато ) атмосфера босимига чидамли шунинг учун ҳам бизнинг давримизгача етиб келган. Сопол буюмлар ўтган асрлардан дарак берувчи восита ҳисобланади. Сопол топилган ердан аниқлик билан “айнан шу ерда инсон яшаган” деб айта оламиз. Аввал сополдан  қўлда турли хил нарсалар ясалган масалан: кўза , коса, пиёла, хум ва хумчалар.  Кўргазмадаги сопол буюмлар Оппартак қишлоғидан топилган. Инсониятнинг илк буюмлари тошлардан, кейинчалик эса сопол буюмлардан  иборат бўлган. Вақт ўтиши билан мис, бронза, темир буюмлар ясалган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 289 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Донни майдалаб, ун ҳосил  қилиш учун ишлатилган. Бизнинг ҳудудимизда деҳқончилик ,ҳўжалик машғулоти билан шуғулланган, аждодларимиз бундай тош тегирмонлардан фойдаланган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 342 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Илк ибтидоий одамлар бизнинг ҳудудимизда яшаган деб айтилади. Ушбу диорамада неандертал одамлар ҳаёти, яшаш тарзи тасвирланган. Ибтидоий одамлар йиллар давомида секин-аста ривожланишган.  Неандертал одамларнинг қўллари узун,пешонаси кенг шу билан бирга қадди тик ҳолатда юра олмаган . Неандертал одамлар маймунсимон одамлар бўлиб, ғорларда яшаган.  неандертал одамлар  икки тошни бир-бирига уриб олов ҳосил қилишган. Олов ўзлаштирилгандан сўнг овлаган ҳайвонларининг гўштини пишириб ейиш , хайвон териларини кийим қилиб кийиш кўникмаси шакллана бошланган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 323 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сизларни эътиборингизга ҳавола этилаётган қабр тоши археологик казилма ишларида топилган бўлиб, у V-VI асрга мансуб. Қадимда тошларга санамлар тасвири ўйилган, бундай тошларни қабрга қўйиш урф бўлган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 286 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Қадимги одамлар кўрган нарсаларини тошга яни қояларга ўйишган, хайвон терисига расмлар  чизишган.  Яна кўриб турган расмларимиз қадимги аждодларимиз қоя тошларга ўйиб чизган расмларидир.Бу расмлар  Эртош, Кўлбулоқдан топилган расмлардир.

   Тошдан ясалган меҳнат қуроллари.  Бу ерда мавжуд бўлган тош қуроллар қадимий меҳнат қуроллари ҳисобланган.

Бу тош қуроллардан овга чиққанда, балиқ тозалаганда,тошдан пичоқ, ўқ-ёй учи сифатида фойдаланишган. 

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 298 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида қадимги тош –палеолит даврида қадимги одамлар яшаган. Улар термачилик ва овчилик билан ўз моддий эхтиёжларини қондиришга ҳаракат қилган. Қадимги тош яъни полеолит даврида воҳа ҳудудида ўзига хос  хайвонот ва ўсимликлар олами шаклланди.Шунингдек палеолит даври моддий ёдгорликларини ўрганилиши Ангрен атрофида неандертал одамлар яшагани исботлади.          

      1962-1963 йиллада  Кўлбулоқда тош даври ёдгорлиги ўрганилди. 1962 йил 20 мактаб тарих ўқитувчиси Ростовцов ўзининг ўқувчилари билан Кўлбулоққа экскурсияга чиқади ва бу ерда  қадимги неандертал одамларнинг иш қуролларини топишди.  Топилмалар ҳақида 1963 йил Ўзбекистон СССР Археалогия институтига хабар қилишади.Шу йили тарих фанлари номзоди Қосимов геологлар шаҳарчасига экспедиция уюштиради.

Бу ерда неандертал одам скелети ва иш қуролларини топишга муваффақ бўлади.

      Кўлбулоқ  манзилгохидан топилган суяк қолдиқлари неандертал одам типига мансуб.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 340 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

« 1 2 ... 12 13 14