21:49
Сопол буюмлар.

Сопол буюмлар VI-Vминг  йил  илгари пайдо бўлганлиги маълумдир. Сопол -инсоният лойга ишлов бериб яратган илк ашё ҳисобланади. Куйган лой бошқа материаллардан фарқли ўлароқ (ёғоч, металл, мато ) атмосфера босимига чидамли шунинг учун ҳам бизнинг давримизгача етиб келган. Сопол буюмлар ўтган асрлардан дарак берувчи восита ҳисобланади. Сопол топилган ердан аниқлик билан “айнан шу ерда инсон яшаган” деб айта оламиз. Аввал сополдан  қўлда турли хил нарсалар ясалган масалан: кўза , коса, пиёла, хум ва хумчалар.  Кўргазмадаги сопол буюмлар Оппартак қишлоғидан топилган. Инсониятнинг илк буюмлари тошлардан, кейинчалик эса сопол буюмлардан  иборат бўлган. Вақт ўтиши билан мис, бронза, темир буюмлар ясалган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 364 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar