Гумбаз бобо мақбарасиXI асрга мансуб бўлган меъморий  ёдгорлик бўлиб, 1929 йилда Облиқ ревкоми тилмочи (таржимон) бўлган А.Н.Актюрин томонидан бузиб ташланган. 1960 йил аҳоли ташаббуси ва хашар йўли билан қайта тикланган. 

Гумбаз бобо – Эрвали бобонинг отаси. Яссавия тариқатининг намоёндаси.  Табобат ва тасаввуф оламининг таниқли вакилларидан бири. Ер остида жойлашган чиллахона ва қабр устида янги мақбара қурилган. (2014-2015)

Гумбаз бобо – Эрвали бобонинг отаси. 

Ko'rishlar: 439 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)

ЛашкараксойНишбошсой кушилишида жойлашган. Хозирги кунда харбий чегарачилар булинмасида жойлашган. Бизгача эсталик булиб дарахт колган.

“Бандикуш” атамаси ҳақида- Банди- арабча “банда”- одам; куш- арабча  “ўлим”, фалокат маъносида, яъни одамни турли фалокатлар, ўлимдан асраш маъносида келади. Бандикуш-авлиёнинг тахаллуси бўлиб, ўзининг номи- Қўчқор ота дейилади. (Нишбошлик Турсуной эна маълумоти, 2014й). Ушбу зиёратгоҳга касал моллар, қутурган итлар олиб келиб, зиёрат қилинган. (Абдусаматов Абдурашид таърифи, 2013й).
Бандикуш (Қўчқор) бобо-ҳозирги чегарачилар маскани бўлмиш Лояксойнинг қуюлишида дафн ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 388 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 413 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)

Ялпиз (мята)ли малҳам. Белдаги оғриқ, яллиғланиш, шишни йўқотишга, мушакларни рағбатлантиришга ва тинчлантиришга ёрдам беради.

Кучли оғриқни йўқотиш учун 2 чой қошиқ ялпизнинг устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа дам едиринг. Дамламага ип газламани намлаб, оғриётган жойга қўйинг. Устига клёнка ёпиб, 25-30 дақиқага иссиқ белбоғ билан ўраб қўйинг.

Қичитқи (крапива) ўт тиндирмаси. Остеохондрозни даволашда фойдали. Янги узилган қичитқи ўт билан оғриётган жойингизни уқаланг. Барг ва поясини қўйсангиз ҳам бўлади. Ялпиздан шифобахш тиндирма тайёрлаш мумкин.
1 кг қичитқи ўт илдизини ювиб, майдалаб тўғранг. Сўнг шишага солиб, устидан 0,5 л спирт қуйинг. 12 кун қоронғи жойда тиндириб қўйинг. Фақат силкитиб туришни унутманг. Кечаси бир ош қошиқ тиндирма ичишингиз ва т ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 426 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)

Султон Малик Вали Зарбахш мақбараси
(Имом Иброҳим- Зарбахш )

Султон Малик Зарбахш мақбараси бизгача яхши сақланмаган. Бу мақбара Косонсой тумани ҳудудида  жойлашган.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейидаги фотосуратлар ичида Косонсой туманидаги Султон Малик Зарбахш мақбарасининг 1968 йилдаги ҳолати яъни шу йили тарихга муҳрланган сурат(суратдаги) мавжуд.
Мақбарани зиёрат қилар экансиз у жуда қадимий ва кўҳна эканлигини илғаб оласиз.
Тарихий манбаларда Султон вали Зарбахшни асил исмлари Имом Иброҳим эканлиги қайд этилган. Ул зоти шариф Косонсойни қора Хитойликлар истилосидан озод этиб, юртни сиёсий ва маънавий эътиқоди бўйича ҳам обод бўлишига ҳисса қўшганлар.
 1136 йили 29 июнда (ҳижрий ҳисоб бўйича 530 йили рамазон ойининг 27-куни  кечаси) вафот эт ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 383 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)

Хайрли тонг билан!!! 

Эзгуликка ошно
яхшиликка қалби пайванд, юрагидан завқ нури таралаётган Азиз қадрдонларим....
  Осойишта ва фараҳбахш тонг суруридан маст дилларимизга ажиб орзу умидлар  рост бўлсин.....
  Осмонимизни мовийлиги, қуёшимизни малолсиз нур,зиё сочаётгани рост бўлсин...
    Табиатнинг бетакрор гузаллиги, латофати  давомийлиги рост бўлсин.....
    Азизлар..юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин ҳар тонгни ғаниматлигини, ҳар куннинг бетакрорлигини англайлик...
Қадрига етайлик...
  Бир бирингизга табассум қилайлик ,зеро самимийлик  яхшиликнинг, тирикликнинг дебочасидир...
Ота -Онаимиз қадрига етайлик  ўтганларини  оллоҳ ўзи раҳмат  қилсин .
     Янги тонг мубор ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 373 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 14.04.2020 | Sharhlar (0)