Навбатдаги витринада донни майдалаб ун ҳосил қилиш учун ишлатилган тегирмон тоши ни кўриб турибмиз. Бизнинг ҳудудимизда деҳқончилик, ҳўжалик машғулоти билан шуғулланган, аждодларимиз бундай  тегирмон тошларидан  фойдаланганлар.

Ko'rishlar: 441 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 03.04.2020 | Sharhlar (0)

Ушбу витринадаги қабр тоши  археологик казилма ишларида топилган бўлиб, у  милоднинг V-VI асрларига мансуб. Қадимда қабр тошларига турли тасвирлар ўйилган. Ҳаттоки  бундай тошларни қабрга қўйиш урф бўлган.

Ko'rishlar: 394 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 03.04.2020 | Sharhlar (0)

Кўриб турганингиз ушбу витринага Кўлбулоқ манзилгоҳи ўрганилиш давомида топилган қадимги тош даврида яшаган одам  скелети ва тош  қуроллари қўйилган. Кўлбулоқ  манзилгохидан топилган суяк қолдиқлари ўрта полеолитнинг сўнгги босқичларида яшаган  одам типига мансуб эканлиги археологлар томонидан маълум қилинган.

Ko'rishlar: 415 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 03.04.2020 | Sharhlar (0)


Музейлар– 1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 
1917 йилдан кейин турли ихтисосдаги кенг экспозицияларга эга бўлган Музейлар ташкил этила бошлаган. 1918 йил князь Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил Эски шаҳар музейи, 1926 йил Ўзбек Эски шаҳар музейи ташкил қилинган. Маданий тараққиёт янги Музейлар ташкил қилиш ва мавжуд Музейларни қайта жиҳозлаш зарурлигини тақозо этган. Ўрта Осиё музейининг геология, зоология, ботаника ва антропология бўлимлари, қишлоқ хўжалиги музейи ва ҳайвонот боғи Табиат музейига айлантирилди. Республика кўргазмалари негизида Политехника музейи (1933), Амалий санъат музейи (1937; 1937–91 йилларда Амалий санъат асарлари доимий кўргазмаси) ташкил қилинди; Адабиёт музей ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 434 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 03.04.2020 | Sharhlar (0)

Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган.

Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.

Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди.  Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам с ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 400 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 03.04.2020 | Sharhlar (0)