Аввало, нафақат халқимиз, балки бутун дунёни коронавирус ташвишга солиб турган пайтда ҳукуматимиз кўрсатмаларига амал қилиб, карантин қоидаларига риоя этиб, УЙДА ҚОЛАЁТГАН ҳар бир юртдошимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Маданият вазирлиги ҳам бу касалликка қарши кураш йўлида барча ҳукумат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар билан бирлашишни ўзининг давлат ва халқимиз олдидаги бурчи деб билади. Бу жараёнда аввало ҳар биримиздан матонат ва юксак маданият талаб этилади. Синовларни енгиш йўлида якдиллик, бир тану бир жон бўлиб юрт раҳбарининг, давлатнинг, фидойиларнинг атрофида жипслашиш бугун ҳар доимгидан муҳим.
Бироқ, бу борадаги тарғибот ташвиқот ишларини жиддий қабул қилмасдан, боз устига унга турли ахлоқий меъёрларга зид шаклда муносабатда бўлаётган, жамоатчилик фикрини чалғитишга, ҳатто шахсларни обрўсизлантиришга уринаёт ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 409 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 09.04.2020 | Sharhlar (0)

Биз сени кутгандик айни қиш фасли, 
Оппоқ булутларга термулиб зор-зор, 
Кутгандик декабрь, январда асли, 
Бунчалар кечикиб ёғдинг, оппоқ қор. 

Қишнинг зийнатисан, қишнинг тиллоси,
Фақат қиш фаслида - гўзал, мафтункор,
Бугун майсаларнинг ғамгин нидоси:
,,Бунчалар кечикиб ёғдинг, оппоқ қор''.

✍️ Хуршид Карим.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 390 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 09.04.2020 | Sharhlar (0)

Ушбу китоб 1926 йилда чоп этилган китобнинг 22 саҳифасида "Ангрен" атамаси ишлатилган. Биз эса Ангренни 1940 йилдан кейин пайдо бўлган деб юрибмиз.
Орамизда тарихга қизиқувчилар бўлса, китобни тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламиз!

1840 - 1890 йилларда яшаб ўтган америкалик дипломат, ёзувчи ва олим Юджин Скайлер ҳам ўзининг "Turkistan" номли асарида Ангренни (Angren (or Agengeran))тилга олган экан. "Оҳангарон" сўзини ўша пайтдаёқ "бузишган" кўринади

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

 

Ko'rishlar: 405 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 09.04.2020 | Sharhlar (0)