Эрвали бобо – Яссавият тариқатининг намоёндаси. Гумбаз бобонинг ўғли. Санаси XIII аср. Улуғ зиёратгоҳлардан хисобланади. Мақбаранинг ичида оиласи билан дафн этилган. 

Ҳозирги Соғлом қишлоғидан тахминан 1 км ғарбда бўлиб, бу ер ҳам катта даргоҳлардан бири ҳисобланади. Авлиёнинг қабри яхши сақланган ва унинг устига муҳташам бино қурилган. Зиёратгоҳдан  жануб томонда Гумбаз бобо зиёратгоҳи мавжуд (Ангрен шаҳар “Гелог” МФЙ). Гумбаз бобо Эрвали бобонинг оталари ҳисобланади.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 390 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 15.04.2020 | Sharhlar (0)

Улуғсоғота – (Улуғ Исоқбобо) XII-XIIIасрларда яшаган Яссавия таълимотининг намоёндаси, табиб,  авлиё, Қуръон илми, тасаввуф илмини халқ орасида тарғиб қилган. Жониворларга меҳрибон бўлган ва ёрдам берган буюк меҳр соҳиби. Эски қабр ёнида ёши 800 йилдан ошган тут дарахти мавжуд. 

XII асрга мансуб бўлиб, ушбу зиёратгохда у кишининг қабри ва улкан тут дарахти бор. Одамлар ушбу инсоннни авлиёсифат одам бўлган дейишади. Одамларнинг у кишига бўлган ихлослари шу даражадаки, ушбу жойдан 500 метр қолгандауловдан тушиб,  пиёда юриб, зиёрат қилиб ўтишган.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 369 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 15.04.2020 | Sharhlar (0)