10:57
КЕЧИККАН  ҚОР

Биз сени кутгандик айни қиш фасли, 
Оппоқ булутларга термулиб зор-зор, 
Кутгандик декабрь, январда асли, 
Бунчалар кечикиб ёғдинг, оппоқ қор. 

Қишнинг зийнатисан, қишнинг тиллоси,
Фақат қиш фаслида - гўзал, мафтункор,
Бугун майсаларнинг ғамгин нидоси:
,,Бунчалар кечикиб ёғдинг, оппоқ қор''.

✍️ Хуршид Карим.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 393 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar