21:56
МУЗЕЙЛАР


Музейлар– 1917 йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 
1917 йилдан кейин турли ихтисосдаги кенг экспозицияларга эга бўлган Музейлар ташкил этила бошлаган. 1918 йил князь Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллекцияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921 йил Эски шаҳар музейи, 1926 йил Ўзбек Эски шаҳар музейи ташкил қилинган. Маданий тараққиёт янги Музейлар ташкил қилиш ва мавжуд Музейларни қайта жиҳозлаш зарурлигини тақозо этган. Ўрта Осиё музейининг геология, зоология, ботаника ва антропология бўлимлари, қишлоқ хўжалиги музейи ва ҳайвонот боғи Табиат музейига айлантирилди. Республика кўргазмалари негизида Политехника музейи (1933), Амалий санъат музейи (1937; 1937–91 йилларда Амалий санъат асарлари доимий кўргазмаси) ташкил қилинди; Адабиёт музейи тузилди.


1940 йилда Тошкент Музейларида 500 мингга яқин экспонат бўлган, музейларга кирувчилар сони 300 мингга яқин кишини ташкил этган. 2-жаҳон уруши йилларида Марказий тарих музейи, Ўзбекистон санъат музейи ва Адабиёт музейи – Тарих, маданият ва санъат музейига, Политехника музейи Табиат музейига бирлаштирилди.40-йиллар ўрталаридан Музей қурилишида янги босқич бошланди. 1945 йил рус ёш томошабинлар театри эски биносида жойлашган Давлат санъат музейи мустақил музейга айланди. 1972 йил Ўзбекистон кино санъати музейи, 1973 йил Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш музейи, 1975 йил Туркистон ҳарбий округи қўшинлари тарихи музейи ташкил этилди. 1988 йил Антиқа ва заргарлик буюмлари музейи очилди. 60–80-йилларда Ҳ.Абдуллаев, М.Ашрафий, С.Бородин, Ойбек, Fафур Fулом, Ў. Тансиқбоев, Абдулла Қаҳҳор уй-музейлари ва Ю.Фучик, С.Есенин музейлари, Тамарахоним либослари доимий кўргазмаси ва бошқаларга асос солинди.


Ангрен шахар тарихи музейи 1960 йил 27 сентябрда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 895-сонли карори ва Ангрен шахар Исполкомнинг 21 июнь1962 йили қабул қилинган 11-сонли қарори асосида ташкил топган.Музей илк фаолиятини  Соцгороднинг эски биносида бошлаган.1963 йили кўргазма учун учта зал 
-гелогия
-тарихий археология
-табиатшунослик 
залларида шахримиз халқи ва мехмонларига хизмат қила бошлаган.Хамда Ангрен шахар ўлкашунослик музейи номи билан  фаолият юритган.
Бугунчи?- деган савол туғилади албатта.Агар шахримиз ўтмиши хамда келажаги сизни қизиқтирса,карантин даври ўтиб кетгандан сўнг "Мозий билан бугун ўртасидаги жонли кўприк" бўлган  музейимизга ташриф буюринг.Чунки ,айнан бугунги кунда музей юридик мақомга эга бўлиб,Ангрен шаҳар тарихи музейи номи билан фаолиятини давом эттирмоқда.Бизни интернет тармоқларида кузатиб боринг.Сизни қизиқирган барча саволларга жавоб топасиз.....

Ko'rishlar: 435 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar