21:06
Султон Малик Вали Зарбахш

Султон Малик Вали Зарбахш мақбараси
(Имом Иброҳим- Зарбахш )

Султон Малик Зарбахш мақбараси бизгача яхши сақланмаган. Бу мақбара Косонсой тумани ҳудудида  жойлашган.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейидаги фотосуратлар ичида Косонсой туманидаги Султон Малик Зарбахш мақбарасининг 1968 йилдаги ҳолати яъни шу йили тарихга муҳрланган сурат(суратдаги) мавжуд.
Мақбарани зиёрат қилар экансиз у жуда қадимий ва кўҳна эканлигини илғаб оласиз.
Тарихий манбаларда Султон вали Зарбахшни асил исмлари Имом Иброҳим эканлиги қайд этилган. Ул зоти шариф Косонсойни қора Хитойликлар истилосидан озод этиб, юртни сиёсий ва маънавий эътиқоди бўйича ҳам обод бўлишига ҳисса қўшганлар.
 1136 йили 29 июнда (ҳижрий ҳисоб бўйича 530 йили рамазон ойининг 27-куни  кечаси) вафот этганлар ва ўзларининг номларидаги қабристонга дафн этилганлар. Ул кишидан кейин Косонсой амири вазифасини у кишининг фарзандлари Имом Али бошқарган ва 22 йил давомида Косонсой тахтида ҳукмронлик қилган.
 1140-1143 йилларда Имом Али кўплаб шоҳ ва амалдорларнинг сўровларига кўра баландлиги 18 метр бўлган мақбара қурдирган.  Султон Вали Зарбахшнинг улуғлиги ва донишмандлигини ўша даврнинг султонлари ҳурмат билан тилга олишган.
Жумладан, Чингизхон ҳам ҳурмат билан қараб, бош эгиб ўғилларига шу қабристонда мақбара қурдиришни васият қилган. 
Ҳозирги кунга келиб Косонсой туман Боғкўча маҳалласидаги қабристонда Имом Иброҳим мақбарасининг  так қисми сақланиб  қолган  холос.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 385 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar