21:08
БЕЛ ОҒРИГАНИДА ЯЛПИЗЛИ МАЛҲАМ ЁРДАМ БЕРАДИ

Ялпиз (мята)ли малҳам. Белдаги оғриқ, яллиғланиш, шишни йўқотишга, мушакларни рағбатлантиришга ва тинчлантиришга ёрдам беради.

Кучли оғриқни йўқотиш учун 2 чой қошиқ ялпизнинг устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа дам едиринг. Дамламага ип газламани намлаб, оғриётган жойга қўйинг. Устига клёнка ёпиб, 25-30 дақиқага иссиқ белбоғ билан ўраб қўйинг.

Қичитқи (крапива) ўт тиндирмаси. Остеохондрозни даволашда фойдали. Янги узилган қичитқи ўт билан оғриётган жойингизни уқаланг. Барг ва поясини қўйсангиз ҳам бўлади. Ялпиздан шифобахш тиндирма тайёрлаш мумкин.
1 кг қичитқи ўт илдизини ювиб, майдалаб тўғранг. Сўнг шишага солиб, устидан 0,5 л спирт қуйинг. 12 кун қоронғи жойда тиндириб қўйинг. Фақат силкитиб туришни унутманг. Кечаси бир ош қошиқ тиндирма ичишингиз ва ташқаридан массаж қилишингиз керак.

Қариқиз (лопух) илдизидан компресс. Кузда, музламалардан олдин қариқиз илдизини тайёрлаб олинг. Бу оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб, тоғай тўқималарини тиклашга ёрдам беради ва минерал моддалар алмашинувини яхшилайди.
Илдизни ювиб, пўстини тозаланг ва 0,5 см.лик қалинликда тўғранг. 0,5 л сувга 2 та лимон шарбатини қўшинг. Қайнаб чиққач, тўғралган илдизни қўшиб, қуюқ ҳолга келгунча қайнатинг (тахминан 2 соат). 
Остеохондрозда оғриқсизлантириш учун компресс қилинг.

Уй шароитида бирор муоалажани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

Саломатлик - бу энг қимматбаҳо бойлик, уни асраб-авайлаш эса, инсоннинг ўз қўлидадир.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 428 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar