21:11 ЎРИК ҚОҚИ ЯЪНИ ТУРШАК БИЗ УЧУН ЖУДАЯМ ШИФОБАХШ НЕЪМАТ | |
instagram.com/angren_ Халқимиз ўрикни фақат мева сифатида истеъмол қилишади ва шарбатини ичишади. Ўрикдан шифобахш таом тайёрлаш мумкинлигини билишмаса керак. Ўрик жуда кўп фойдали витаминларга бой неъмат саналади. Витамин Б, қандлар, пектин, крахмал, микроэлементлар, калийу тузлари, данагида эса 10 % гача глюкоза, қон тозаловчи моддалар мавжуд. Баъзи бир мамлакатларда ўрикдан 50 га яқин таом тайёрлашади. Масалан, Ҳиндистонда «Хунза» қабиласи ўрикдан турли таомларни тайёрлаб, шарбатларини истеъмол қилар эканлар. У ердагиларнинг ўртача умри 100-150 ёш экан. Табобат муолажаларидан: Ўн-ўн беш дона ўрик ивитиб қўйилади, данагидан ажратиб, эзгич билан эзиб атала қилинади. Кунгабоқар ёғида икки ош қошиқ унни қовуриб олинади ва устига бир литр сув қуйилади. Кейин атала қилиб қўйилган ўрик солинади ва паст оловда қайнатилади. Икки ош қошиқ асал ҳам солинади. Бу таом юрак ва ичаклар фаолиятини яхшилайди. Товуқ гўштини зиғир ёғида қовуриб, 4-5 дона пиёз, сабзини ошга тўғрагандай тўғраб, қовуриб устига сув қуйилади. Бир дақиқа паст оловда қайнатиб, бир кг гуручга ярим кг ўрик данаги қўшиб, устига гуруч солиб қайнатилади. Сувини тортгандан кейин 20 минут паст оловда димланади, кейин яхшилаб аралаштириб яна беш дақиқа димланади. Бу таом ўрик шовла деб аталади. Сурункали қабзият, қанд касалигига даво бўлади. Тўрт қошиқ ун зиғир ёғида қовурилади ва тўрт қошиқ шакар солиб қиём шаклида эритилади. Ивитиб қўйилган ўрик данаклари ажратиб олиниб, эзилади. Қовуриб қўйилган ун устига илиқ сув қуйиб, паст оловда бир соат қайнатилади. Кейин эзилган ўрик солинади ва қайнатилади. Масаллиқ қуйилгач силлиқ бўлиб, ранги шоколадга ўхшаб қолади. Тарелкаларга солиб истеъмол қилинади, бу ҳолвайтар юракка қувват бахш этиб, қонни тозалайди. Ўрикдан димлама тайёрлаш учун ярим кг ўрик данагидан ажратилади. Ярим кг сабзи тўртбурчак қилиб тўғралади. Гўшт билан пиёз сариёғда қовурилиб, устига олдин ўрик, кейин тўртбурчак қилиб тўғралган сабзи билан картошка солиб димланади. Бир пиёла сув қуйилади. Бу димлама қорин дам бўлишини йўқотади, жисмга қувват бўлади, қонни тозалайди. Бир пиёладан ловия, қора нўхат ва оқ жўхорилардан олиниб, бир кеча ивитиб қўйилади. Гўшт, пиёз, сабзи ва беҳини кичик бўлакларга бўлиб, қовурилади. Ярим кг ўрик данагидан ажратилиб – ҳаммаси устига солинади. Кейин дукаклиларни солиб, устига бир литр сув қуйилади ва кўк пиёз, кўк саримсоқ, ҳар хил кўкатлардан солиб паст оловда икки соат димлаб қўйилади. Бундай димлама, нафас йўлига қувват бўлади, балғам ва қонни тозалайди. Данаги олинган ўрик ва пўсти арчилган олмадан ярим кг ини майдалаб тўғраб, пиёз билан аралаштириб сомса пишириб еб турилса, қорин дам бўлишига ва сурункали ичқотарга шифо бўлади. Ярим кг ўрик, 250 г дан қовоқ ва олма, 150 г нок солиб паст оловда мил-мил қайнатилади ва бир пиёла гуруч солиб пиширилади. Устига тўрт қошиқ асал солиб, яхшилаб аралаштирилади. Шундай бўтқадан еб турилса, камқонликда шифо бўлади. 400 г хом ўрикни данагидан ажратиб, майдалаб тўғралади ва ярим пиёла ун, беш дона тухум ҳамда таъбга кўра 1-2 қошиқ шакар, хамир содасидан ярим чой қошиқча солинади ва ҳаммасини қўшиб аралаштириб қуймоқ тайёрлаб еб турилса, бош айланишини даволайди. Бир кг ўрикни гўштмайдалагичдан ўтказиб, бир кг ун, бир пиёла ёғ, бир ош қошиқ ачитқи солиб хамир қилиб, нон пишириб еб турилса, қоринни тўқ тутади, эрлик қувватини оширувчи нон бўлади. Қўй гўштини ёғда қовуриб, пиёзни майда, сабзини тўртбурчак шаклда тўғраб қовурилади. Ивитиб қўйилган нўхат, қуритилган ўрикдан 10-15 донасини солиб, паст оловда шўрва тайёрлаб ичиб турилса, сурункали қабзиятга , жигар, талоқ, юракка даво бўлади. Бир кг ўрик данагини гўштмайдалагичдан ўтказиб қозонга солинади ва устига 1,5 литр сув қуйилади. 0,5 кг гуруч солиб, паст оловда икки соат ковлаб туриб пиширилади. Тўрт ош қошиқ асал ҳам қўшилади. Бу таом гуручли ўрик бўтқаси дейилади. Юракка қувват бахш этиб, қонни тозалайди. muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey | |
|
Jami sharhlar: 0 | |