20:50
УСТОЗ ВА ШОГИРД

Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини сўрабди. Шогирд устози айтганини қилибди.
      – Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шунда шогирдидан.
      – Шўрлиги тилни ўяман дейди.
      Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
      Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
      – Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр. Шогирд бу сафар сувни хузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
      – Хўш мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими деб сўрабди.
      – Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
      Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
      – Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак.  Демак сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган....

Ko'rishlar: 410 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar