12:19
Темур давлатининг ташкил топиши .

XIV-асрнинг 60-йилларида Мовороуннаҳрда сиёсий ва иқтисодий вазият ниҳоятда оғирлашиб кетади.Феодал тарқоқликнинг кучайиши,ички феодал урушларнинг узлуксиз давом этиши ва ташқи душман хужумларининг авж олишидан деҳқончилик,ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари таназзулга учраб,аҳоли оғир тангликни бошдан кечирмоқда эди.Бундан савдогарлар,деҳқон ва ҳунармандлар ғоятда норози эдилар.Бу вазиятни тўғри тушунган Темур ўз фаолиятининг дастлабки босқичида  барча ҳаракатни Мовароуннаҳрда марказлашган мустақил давлат тузишга қаратди.Бундай мақсадни амалга оширишда у руҳонийлар билан бир қаторда  шаҳарнинг ҳунарманд ва савдогарларига таянади.Даставвал,1370-йил Балхни қамал қилади.Темур қадимги одатларга биноан,“Оқ кигиз” устига ўтказилиб,юқори кўтарилади.Темурнинг пири Саидбарака дуойи фотиҳа қилгач,у Мовароуннаҳрнинг амири деб эьлон қилинади.

Ko'rishlar: 405 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar