20:00
ТАҚВО

Мазҳаббошимиз Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳнинг тақволари, ўта ҳалолликлари, ўзганинг ҳаққидан астойдил қочганлари тилларда достон бўлган. 

Бу зот савдогарчилик билан шуғулланиб юрганларида молнинг нуқсонини айтишни унутиб сотиб юборгани учун савдогарчиликдаги ўттиз йиллик шериклари Ҳафс ибн Абдураҳмон билан шерикликни узганлар ва ўша молдан келган даромадни садақа қилиб юборганлар.

Қолаверса, у зот бир куни маҳаллада бир қўй ўғирланганини эшитиб қоладилар. Одамлардан “Қўй неча йил яшайди?” деб сўрайдилар. Улар “етти йил” деб жавоб беришади. У зот ўғирланган қўйнинг гўшти овқатимга аралашиб қолмасин, деган фикрда етти йилгача қўй гўшти тановул қилишдан ўзларини тортадилар.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 354 | Qo'shilgan: GACGROUP | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar