21:02
Сурадилар

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:

— Ҳеч нарса қолмадими?
— Йўқ.
— Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?
— Йўқ.
— Ҳеч нарса-я?
— Ҳеч нарса…
— Ростданми?!

Ҳазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:
 — Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонига ўхшабди!

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 381 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar