20:22
Сопол буюмлар

Сопол буюмлар милоддан аввалги VI-Vминг  йиллликларда  пайдо бўлганлиги тарихдан  маълумдир. Сопол -инсоният лойга ишлов бериб яратган илк ашё ҳисобланади. Куйган лой бошқа материаллардан фарқли ўлароқ (ёғоч, металл, мато ) атмосфера босимига чидамли шунинг учун ҳам бизнинг давримизгача етиб келган. Сопол буюмлар ўтган асрлардан дарак берувчи восита ҳисобланади. Сопол топилган ердан аниқлик билан “айнан шу ерда инсон яшаган” деб айта оламиз. 

Аввал сополдан  қўлда турли хил нарсалар ясалган масалан: кўза , коса, пиёла, хум ва хумчалар.  Кўргазмадаги сопол буюмлар Ангрен шаҳрининг Оппартак қишлоғидан топилган. Сопол буюмларни шаклига қараб нима учун ишлатилганлиги ҳақида фикр билдирингчи?


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 438 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar