20:00 Сиз суръатда кўриб турганингиз | |
Сиз суръатда кўриб турганингиз Ангрен шаҳар тарихи музейида кўп йиллардан бери сақланиб,ворисларимизга ўтмишимиздан сўзлаётган паранжининг ҳозирги кундаги кўриниши. Ўзбекистонинг ҳар бир вилоятида миллий либоснинг ўзига хос ёрқин кўринишлари, ранглари мавжуд бўлиб, бир-биридан фарқли ўлароқ, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Уларнинг келиб чиқиши ҳудуд тарихи, миллий хунармандчиликнинг ривожланиши ва хаттоки, меьморчилик билан ҳам боғлиқ бўлади. Паранжи- (арабча фаражи)кенг кўйлак, мусулмон аёллари ёпинчиғи бўлиб, чачвон билан бирга ансанбл ҳосил қилган. Такдқиқотчиларнинг аниқлашича, паранжи дастлаб Мисрда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа шарқ мамлакалатларига тарқалган. Вақт ўтиши билан паранжи кундалик кийимдан маросим кийимига айланади. XX аср бошларигача бўлган даврда куёв келинни гўшангага паранжида олиб кирган. Даврлар ўтиши билан паранжи миллий қадрият сифатида фақат музейларимизда сақланиб қолди.
| |
|
Jami sharhlar: 0 | |