20:39
РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал  савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал  савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан  кўра ҳам афзал  савобга эришасиз:

«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». Қадр сураси-3.

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:

«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.

Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 374 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar