Бугун Ангрен шаҳар тарихи музейида жойлашган Неандертал одам диорамасига эътиборингизни қаратамиз. Маълумки, илк ибтидоий одамлар бизнинг ҳудудимизда яшаган. Ушбу диорамада неандертал одамлар ҳаёти, яшаш тарзи тасвирланган. Ибтидоий одамлар йиллар давомида секин-аста ривожланишган. Неандертал одамларнинг қўллари узун,пешонаси кенг шу билан биргаликда уларнинг қадди тик ҳолатда бўлмаган. Неандертал одамлар ўрта полеалит даврида ғорларда яшаган. Неандертал одамлар икки тошни бир-бирига уриб олов ҳосил қилишган. Олов ўзлаштирилгандан сўнг қадимги аждодларимизда овлаган гўштини пишириб ейиш , хайвон териларини кийим қилиб кийиш кўникмаси шакллана бошлаган.
instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey
|