21:01
НАФС ТАҲЛИЛИ: МЕН ИНСОНМАНМИ Ё ҲАЙВОН???

Имомлардан бири Рамазон ойида масжидда ваъз қилмоқда. Ташқарида қанча одам рўза тутмасдан, намоз ўқимасдан юрибди, қанчаси эса авратини очиб юрибди.

Шунда имом секин гап бошлади.

Биласизларми, шу оқ кўнгил аëлим билан қандай яшашни ҳеч билмаяпман. Хаëлларингиздан “Аëлингиз шунчалик оқ кўнгилми?” деган савол ўтаяпти шундайми?

Э сўраманглар, аëлим шундай оқ кўнгилки, сизга ҳозир айтиб берадиганим воқеадан буни билиб оласизлар.

Пешин намозидан олдин таҳорат олдим, устимга кийимларимни кийиб, эшик олдида оëқ кийимларни энди кияман деб турган эдим. Аëлим ошхонада ифтор учун овқат тайëрлаëтган эди. Бирдан унинг қичқиргани эшитилди.

- Эй Худо, бу энди нимаси-а?

Дарров оëқ кийимларимни ташлаб, ошхонага қараб югурдим.

- Хотин, ëнғин чиққандай намунча бақирмасанг? Нима бўлди?

- Мушукни кўрмайсизми...

- Нима бўпти мушукка?

- Нима бўларди, ифтор учун деб қўйилган нонларни еяпти.

- Хотин, хасислик ҳам эви биланда. Битта нон учун ҳам шунчалик бақирасанми? Мана ҳозир масжидга кетаяпман. Қайтиб келаëтганимда олиб келаман нон.

Бу гапимдан кейин хотиним менга қараб:

- Нима сиз мени нонга ичи ачишаяпти деб ўйлаяпсизми? Шу муборак Рамазон ойида мана бу ҳайвон рўза тутмаяпти, рўза. Оғзини катта-катта очиб нон еяпти. Мен ҳайвоннинг рўза тутмаëтганига жаҳлим чиқаяпти.

- Эээ хотин. Сен ҳайвонлар рўза тутмаслигини, намоз ўқимаслигини, авратларини ëпмаслигини билмайсанми?

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 354 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar