19:24
Машҳур шоир Бобур Бобомуроддан бугуннинг мавзусида қайноқ сатрлар:

"Зўрдан зўр чиқади" дейди доно халқ, 
Ва бу мақол ҳозир айни дамда ҳақ. 

Сейфингда турибди жарақ-жарақ пул, 
Лек парча нончалик иш бермайди ул. 

Ҳашаматли уст-бош киярдинг танлаб, 
Бугун ётар улар бир четда чанглаб. 

Машина минардинг олифта айлаб, 
Яқин ҳам бормайсан мингани шайлаб. 

Дўконингда молинг турфаю бисёр, 
Сотолмайсан лекин, йўқдир харидор. 

Маҳрингга тушгандек гўё элу юрт, 
Баланд димоғингдан ёғар эди қурт. 

Амалда турибсан, аммо начора, 
Биров иши тушиб, келтирмас пора. 

Алам қилар сенга, аламли бари, 
Дунёнинг ишлари кетди тескари. 

Тан олгинг келмайди, бироқ йўқ илож, 
Корингга ярамас мол-дунёю, тож. 

Ҳолингга кулмайман, мен ҳам бир банда, 
Фақат сенга мендан битта писанда: 

Асли сеникимас, билдингми, одам, 
Наинки бор мулкинг, ҳатто жонинг ҳам... 

Фақат ўйлантирар мени бир савол, 
Бир андиша менга келтирар малол: 

Бугун "Ё, Худо!" деб турибсан мана, 
Эртага эсингдан чиқмасми яна?!. 
 

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 347 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar