18:43 Кўриб турганимиз –Муғхона макети | |
Ангрен дарёси бўйларидан мингдан ортиқ қўрғонларнинг харобалари топилган. Археологлар О.Растовцев ва М. Қосимовлар томонидан Ангрен дарёси юқори қисмида, Қизил олмасой ўнг этакларида Оппартак қишлоғи жойлашган ҳудудда “Қўрғонча” деб аталувчи тоғ этагидан ва бошқа кўплаб ҳудудлардан қўрғонлар топилган ва ўрганилган. Бу қўрғонлар - мозор қўрғонлар бўлиб, улар муғхоналар деб аталган . Муғхоналарга майитлар жойлаштирилган. Ўрганилган муғхона деворлари қалинлиги 3-3,5 метр, узунлиги 6-7 метргача бўлган. Кўриб турганингиз ушбу IV-VI асрларга тегишли муғхона , бошқа жойлардан топилган муғхоналардан фарқ қилади. Муғхоналарга 6-7 ,айрим ҳолларда ундан кўпроқ, бир ёки бир неча оила вакилларини кўмишган. Кейинчалик яна қайтадан эски мугхоналарни ичидаги суякларни ичкарига суриб яна янги майитларни қўйишган. Юқоридаги расмда ҳам муғхона қўрғонини кўришимиз мумкин. Ҳозирги кунда Кўлбулоқ манзилгоҳига яқин бўлган ҳудудда 4та мозор қўрғон-муғхона сақланган бўлиб, улар ўз тадқиқотчиларини кутмоқда.
| |
|
Jami sharhlar: 0 | |