17:51
«Чолиқуши» Рашод Нури Гунтегин.

 Энди айт-чи, Комрон, гулбашакар ёқдими? 
Йигит кулиб жавоб қилди: 
- Ёқди. 
- Яхши кўриб қолдингми? 
- Яхши кўриб қолдим. 
- Унақа эмас, Комрон, «мен гулбашакарни яхши кўраман», де. 
Комрон бу болаларча нозга тушунмай кулди-да: 
- Ҳа, мен гулбашакарни яхши кўраман, - деб такрорлади. 
Фариданинг юзи лоладай қизарди, кўзлари парпираб ёнди, уялганидан киприклари пирпиради, ялинаётган ёш боладек бўйнини эгиб, илтимос қилди. 
- Комрон, яна бир марта: «Мен гулбашакарни жуда яхши кўраман», дегин. 
Йигит, хоҳлагани берилмаганда йиғлаб юборган ёш боланики сингари унинг бурилиб, титрай бошлаган лабларига таажжубланиб қараб турди, кейин сабабини ўзи ҳам билмаган ички бир ҳаяжон билан титраб: 
- Гулбашакарни жуда яхши кўраман, сен хоҳлаганингча яхши кўраман, - деди.

«Чолиқуши» Рашод Нури Гунтегин.

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 53 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar