09:09
БУЮК СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ 684 ЙИЛЛИГИ

 XIV- асрнинг иккинчи ярми ва XV-аср Ватанимиз тарихида воқеаларга ниҳоятда бой тарихий сабоқ  даври ҳисобланади. Чунки,бу даврда мўғуллар хукмронлиги ва феодал тарқоқлик тугатилиб,босқинчиларнинг вайронагарчиликлари ва бир ярим асрлик зулмлари оқибатида  иқтисодий,маданий-марифий турғунлик ҳолатига тушиб қолган мамлакатимиз ўз мустақиллигини  қайта тиклашга киришади.Бу диёрда Амир Темур бошчилигида ягона туғ остида марказлашган,кучли ва мустақил феодал давлат ташкил топди.Марказий Осиё халқлари ҳаётида юз берган бу тарихий воқеада ,шубҳасиз,Амир Темурнинг хизмати ғоят буюкдир.

   Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
  Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган.
   Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.
Амир Темур хукмронлик қилган даврда ўз давлатининг куч-қудратини ошириб,уни мунтазам равишда мустаҳкамлаш учун ,авваломбор, «Харбий ва иқтисодий»ислоҳотлар ўтказади.Кучли қуролланган қўшин тузади.Давлат бошқарув тизимларини ҳарбий стратегия (савқулжайш) ва тактикаси (таъбиятулжайш) ни ишла чиқди ва кучли синовлардан ўтказди.
   Бу буюк жаҳонгир тарих тақозоси  ва ўрта асрларнинг удум ва таомилига асосан ўз давлати чегараларини кегайтиришга ҳаракат қилди.
   Амир Темур 27 йил давомида мамлакатни  ўзига бўйсундириб ,ўз давлатини жаҳоннинг буюк империялари қаторига кўтарди.Унинг хукмронлиги даврида Мовароуннаҳр дунё тараққиёти билан бевосита боғланиб,жаҳоннинг улкан мамлакатларидан бирига айланди.
    Бу улкан давлатни идора этишда Амир Темур феодал бошқарув тузумининг асосий қонун қоидалари -«Тузуклар»ни яратди.Ислом дини мафкураси ва аҳкомларига суяниб, у ўз  «Тузуклар»и асосида  эл-юртни бошқарди ва мамлакатни обод этди.

   Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшаётган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган,  буюк саркарда десак муболаға бўлмайди.
Ангрен шаҳар тарихи музейи

Ko'rishlar: 380 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar