02:19 БИЛАСИЗМИ | |
Олимлар тадқиқотига кўра, инсон тўлақонли ва соғлом ҳаёт кечириши учун С, Р, В-1, В-2, В-6, В-12, РР, А, Д, Е дармондориларига доимий эҳтиёж сезади. Масалан, одам вужудида С дармондориси (аскорбат кислота) етишмай қолса, унинг ақлий ва жисмоний қобилияти пасайиб кетади, меъда-ичак фаолияти бузилади, у тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Бунга йўл қўймаслик учун киши С дармондорисига бой тузланган карам, петрушка, исмалоқ, қулупнай, наъматак, лимон, помидор, пўртахол, сабзи каби неъматларни истеъмол қилиши керак бўлади. Тана аъзоларида В-1 ҳамда В-2 дармондориларига танқислик сезилганида иштаҳа йўқолади, ич қотади, юрак уриши секинлашади, кўз хиралашиб, соч тўкила бошлайди, асаб тизими фаолияти бузилади, инсон ланж, лоқайд бўлиб, озиб кета бошлайди. В-1 дармондорисини гўшт, жигар, қора нон, кепакли нон, дуккакли донлар (нўхат, мош, ловия кабилар)да, барча турдаги сабзавот, бодом ва ёнғоқда топасиз. В-2 дармондориси кўпроқ сут маҳсулотларида, тухум, донли экинлар, турли сабзавотлар ва ёнғоқда бўлади. | |
|
Jami sharhlar: 0 | |