12:20
Амир Темур

Амир Темур ва Темурийлар даврида маданият юксак даражага кўтарилди.Хонанда ва созандалар расмий-дипломатик,харбий тантаналарнинг  доимий қатнашчиларига айланиб,халқ томошалари,оммавий байрамлар уларсиз ўтмас эди.Бу эса ўз навбатида,мусиқанинг бошқа санъатлар қаторидан муҳим ўрин эгаллашини таьминлади.Манбаларда келтирилишича,ўзбек халқи мусиқаси қатори ҳарбий-расмий мусиқа турлари,мумтоз мақом саньати,минтақанинг барча халқ мусиқавий фольклори ривож топди.Энг муҳими ,мусиқий анжомлар жасорат ва мардлик тимсолларига айланди.,“Амр қилдимки-деб ёзади Амир Темур ўз “Тузукларида”,-қайси бир амир бирон бир мамлакатни фатҳ этса,ё ғаним лашкарини енгса,уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар:
1.Фахрли хитоб
2.Туғ ва ноғора  бериб
3.Баҳодир деб атасинлар.

Қизиғи шундаки,А.Темур салтанатида Соҳибқирон фикрига биноан халқ орасида кенг тарқалган миллий чолғу асбобларимиз қонуний равишда  хоким ва лашкарбошиларнинг ижтимоий ва ҳарбий мавқеини белгилаб берувчи тимсолга айланган.Темур даврига хос бўлган маънавий кўтаринкилик мусиқа санъати бугунги кунгача ўлмас ва боқий бўлиб қалбларга ҳузур ва осойишталик бахш этиб келмоқда.

Ko'rishlar: 406 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar