18:22
Abdumalik Razzoqov kitobidan parcha

Ангрен атамаси ҳақида. Профессор И.Ёрматов таърифида Ангрен атамаси водийда бир неча асрдан бери яшаб келаётган қурама эли шевасидаги "ҳангран" сўзидан келиб чиққан. Ҳангрон, бу хайкириб окувчи сув, сой, дарё ушбу Охангароннинг ҳангран бўлиб атама юкори Бўка бўлган оқимидан туманигача худуд қишлоклари аҳолиси томонидан кўлланилган. Ҳаттоки қурама бўлмаган, ҳозирги Оҳангароннинг Қўрғон адабий маҳалласидаги тилда сўзлашувчи ўзбеклар ҳам дарёни Ҳангрон деб аташган. Ангрен эса Туркистон ўлкасини ўрганишга келган рус олимлари ва маъмурлари томонидан "ҳангон" нинг ўз тилларига мослаб олишдан бошқа нарса эмас. Оҳангарон тумани 1926 йилдаги баъзи ҳужжатларда Қурама, бошқаларида Ангрен ёки Оҳангарон деб ҳам юритилган эди. Ангрен шахри хакида. Ангрен шахрининг пайдо бўлишига бу ердаги кўмир конининг очилиши сабаб бўлгани кўпчиликка аён. Шаҳарнинг пайдо бўлиши, ривожи ҳақида анча китоблар чоп этилган. Масалан, журналист А.Убайдуллаев, А.Костецкийнинг
«Aфсоналардаги шаҳар" (1972 и.), "Ангрен-кеча ва бугун" (2006 й.) ва А. Ғуломовнинг "Ангрен" (1971 й.) ва бошкалар. Ангреннинг кўмиридан шу ердаги аҳоли азалдан фойдаланиб келгани рост. Лекин у ХX аср бошларида кайтадан кашф қилинган. XX асрнинг 30-йилларида бу ерга Д.М.Богданович келган ва ушбу худудда кўмир кони белгиларини кўрган. 1940 йи Г.С Чикризов бошчилигидаги геологлар отряди кўмир кони борлигини исботлашгач, шу йили конни очиш учун 1870 нафар мутахассис ва ишчилар етиб келишган. 1941 йил Богданович каолин хомашёси микдори ўлчамини, М.В.Сироватко ва бошкалар сизот сувлар микдорини ўлчаш ишларини бошлашган. 1940-1942 йиллар Я.Г.Горбунов Ангрен кўмир шахтасининг бошлиғи бўлган. 1940 йил 29 сентябрда Жигаристон қишлоғида Турк, Тешиктош, Қўйхона, Жартепа кишлокларидан келган ишчилар томонидан (кончилар) посёлкаси ташкил этилди. Кейинчалик бўлғуси Ангрен шахрининг манзиллари ўзгариб турган. "Соцгород", "Привокзалный", "Немецкий", "Тешиктош", "ГРЭС", "Центральный" ва ниҳоят катта Ангрен деб аталувчи халқ тилида "Новый город» ташкил этилди. 1942 йил декабрда Ангреннинг дастлабки 30 тонна кўмири машиналарда Тошкентга жўнатилди. 1942 йил 20 августда Охангарон ижрокуми мажлиси карорига кура "Тошкент-Сталинкумир" посёлка совети тузилиб, унинг раислигига Е.П.Максилин тайинланган. 1942 йил 1 май куни 118 км, узунликдаги Тошкент- Ангрен темир йўли курилиши ишга туширилган. 1943 йил Ангренга 1700 ишчи кизлар хукумат чақириғи буйича келган, улар кончилик бўйича иш бошлаганлар. 1946 йил "Ангреншахтострой" посёлкасида аҳоли сони 20540 кишига етган. Шу муносабат билан хукумат карорига асосан (1946 йил 13 июнь) ушбу посёлка вилоятга буйсунувчи Ангрен шахрига айлантирилган. Сўнгра цемент заводи (1947 й.), брикет фабрикаси (1948 й.), нон заводи
(1948 й.) курилган, "Катта Ангрен" курилишига 3000 йигит-киз келиб ишлай бошлаган. Айланма канал курилиши бошланиши 1950 йилда, Ангрен ДНЭСИ (электростанция) курилиши 1953 йилда бошланиб, "Узбекшахтакурилиш" трести (1956 й.), биринчи агрегати 1957 йил ишга туширилган. "Еростигаз" станцияси (1961), сопол буюмлар комбинати (1968), резина комбинати, олтин саралаш фабрикаси(1971) каби курилишлар амалга оширилди." 1956 йили Ангрен шахри хукумат карорига кўра эълон қилинди. 1958 йилда экскаваторлар кўпайгач, кўмир қазиш бир кунда 9300 тоннага етган. Шӱролар даврининг сўнгги йилларида саноат корхоналари ишида бир мунча қийинчиликлар юзага келган. Сопол буюмлар ва резина махсулотлари комбинатлари фаолияти тӳхтаб колди. Мустакиллик йилларида кўпчилик саноат корхоналарнинг шакли ўзгарди. Кичик корхоналар сони ортди. 2012 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг N°16 фармонига кўра "Ангрен" махсус индустриал зонасини ташкил этиш бошланди. Ушбу фармонга кўра шакар заводи, мис кувурлар заводи, брикетланган кўмир ишлаб чикариш бошлаб юборилган. Режага кўра сопол кошин (плитка), санитар кулолчилик махсулотлари, терини кайта ишлаб тайёр махсулот тайёрлаш, автомобил мойи ишлаб чикариш, автомобил шиналарини ишлаб чикариш, электр кувватини сакловчи чироклар ишлаб чикарувчи корхоналарнинг ишга туширилиши кўзда тутилган. Ангрен шахрида "Ангрен ҳақиқати", "Улуғ йўл" газеталари чоп этилмокда. "Улуг йўл" йилдан бошлаб ижтимоий ва иктисодий мавзуларда Тошкент вилояти, хусусан Оҳангарон водийсининг шахар ва кишлоклари хаётини ёритади.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 62 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar