18:14 АБДУҚОДИР ҒУЛОМОВ | |
фаолияти акс эттирилган. Абдуқодир Ғуломов дастлаб иш фаолиятини 9-конда механик бўлиб ишлашдан бошлаган. Ундан сўнг шаҳар комсомол қўмитасига етакчи бўлди. У қанчадан – қанча ташаббусларнинг бошида турди. Шахарнинг барча хиёбонлари, гулзорлари, дам олиш боғлари унинг хизматларидан гувохлик бериб турибди. Абдуқодир Ғуломовнинг кабинети ҳамма учун очиқ эди. У хар бир шахарликнинг қайғусини ҳам, қувончини ҳам яхши биларди. Сўраб борган кишининг ишини битказмай жунатмасди. Абдуқодир Ғуломов 1955 йили шаҳар комсомол қўмитасига биринчи котиб қилиб сайланди. Сўнгра шаҳар ижроия қўмитасининг раис ўринбосари вазифасига ўтказилди. Шахар хўжаликлари билан яхши танишгач, уни шахар партия қўмитасига иккинчи котибликка сайлашди. 1968 – йилдан бошлаб эса, шахар партия қўмитасининг биринчи котиби вазифасини бажарди. А.Ғуломов шу вазифада умрининг охирига қадар самарали меҳнат қилди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи берилди.
| |
|
Jami sharhlar: 0 | |