Ангрен шахрининг илк яшовчилари Қурама халқи бўлган. Бу ерда  қурама халқининг яшаш шароити тасвирланган . Қурама халқи кундалик эхтиёж учун иш қуролларини ўзлари ясаган, хар бир қишлоқнинг ўзини алохида темирчилари бўлган. Улар темирдан болта , кетмон, ўроқлар ясашган. Пастликда намлик юқори бўлганлиги сабабли улар уйларини тепаликларга қуришган. Шунинг учун бир қарашда бу уйлар  кўп қаватли уйларга ўхшайди.
 

instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 397 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 01.05.2020 | Sharhlar (0)

Angren shahar tarihi muzeyida obodonlashtirish ishlari amalga oshirilmoqda.Mevali daraxt koʻchatlari  ekildi va yangi gul koʻchatlari bilan boyitildi.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 409 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 01.05.2020 | Sharhlar (0)

#Кечикиш

- Ҳеч гул бермайсиза... - маъюс кулди аёли.
-Тўйимизда берганманку! -ҳазилга олди 
 эркак.
-Шунгаям ўн йил бўлди-я...
-Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз   
 олдинда...

 Аммо ҳар куни гул бозоридан ўтаркан,   
 эркак ўйларди: "Бирор кун албатта, гул 
 оламан!"

...Ваъдасини бажариб, ниҳоят гулдаста  олди. Уни аёлининг қабрига қўйди...

Аёллар Яратганнинг бизга берган омонатидир. Бир донагина гул ҳаётини, орзу-армонини сизга тиккан аёлга қанчалик бахт бағишлашини билсангиз эди...


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 381 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 01.05.2020 | Sharhlar (0)

Қадим замонларда бир роҳиб ва унинг шогирдлари дарс қилаётганларида бир мушук келиб уларга суйкалар, у ёқдан бу ёққа ўтиб ҳамманинг диққатини бўлар эди. Охир-оқибат роҳибнинг сабри тугаб мушукни дарс пайтида бир четдаги устунга думидан боғлаб қўйишни буюрди. 
Йиллар ўтди. Дарс бошланиши билан мушукни тутиб, устунга думидан боғлаш одати канда қилинмас эди. Орада роҳиб ҳам вафот этди, аммо мушук боғлаш одатий тарзда давом эттирилаверди. Неча-неча шогирдлар мушукнинг қай тариқа ва қандай ипга устунга боғланиши ҳақида китоблар ёзди. 
Бу ривоят бидъатнинг ривожланиши ва тарқалишига мисол бўла олади. Гарчи ҳозир дин олимлари кўпайган, диний китоб ва адабиётлар сон-саноқсиз бўлса-да роҳибнинг шогирдларига ўхшаш нодонлар ҳали-ҳануз топилиб туради. 
Бидъатнинг ўзи нима?
Бу амал асли динда бўлмаган бирор ... Читать дальше »

Ko'rishlar: 389 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 01.05.2020 | Sharhlar (0)

Амир Олимхон
Саид Муҳаммад Олим туркийларнинг Манғит улуси Ўзбеклари оиласида туғилган.

Саид Олим ўн уч ёшдалигида отаси Абдулаҳад томонидан уч йилга давлатни бошқариш ва ҳарбий маълумотларни ўзлаштириш учун Санкт-Петербургга юборилади. 1896-йилда у Россиядан Бухоро Шаҳзодаси сифатида Бухорога қайтиб келади.
Икки йилдан сўнг у Насаф Губернатори этиб тайинланади ва ушбу лавозимида ўн икки йил фаолият юритади. Кейинги икки йилда у Карминнинг шимолий провинциясини бошқаради. 1910-йилда отаси Абдулаҳад Хон вафот этади. Ўша йили Россия Империяси Императори Николай II томонидан Олий мартабага кўтарилади.

1911-йилда Саид Олим Хонга Ҳазрати Олийлари Император Свитасида генерал-майор унвони берилади.Тахтга 1910-йилда ўтирди.

... Читать дальше »

Ko'rishlar: 514 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 01.05.2020 | Sharhlar (0)