21:41
АМИР ОЛИМХОН ҚАЕРДА ЎҚИГАН?

Амир Олимхон
Саид Муҳаммад Олим туркийларнинг Манғит улуси Ўзбеклари оиласида туғилган.

Саид Олим ўн уч ёшдалигида отаси Абдулаҳад томонидан уч йилга давлатни бошқариш ва ҳарбий маълумотларни ўзлаштириш учун Санкт-Петербургга юборилади. 1896-йилда у Россиядан Бухоро Шаҳзодаси сифатида Бухорога қайтиб келади.
Икки йилдан сўнг у Насаф Губернатори этиб тайинланади ва ушбу лавозимида ўн икки йил фаолият юритади. Кейинги икки йилда у Карминнинг шимолий провинциясини бошқаради. 1910-йилда отаси Абдулаҳад Хон вафот этади. Ўша йили Россия Империяси Императори Николай II томонидан Олий мартабага кўтарилади.

1911-йилда Саид Олим Хонга Ҳазрати Олийлари Император Свитасида генерал-майор унвони берилади.Тахтга 1910-йилда ўтирди.

Бошқарувининг бошида у совғалар олмаслигини, бошқа вазир ва бошлиқларга пора олишни ман этишини ва солиқчилар ва бошлиқларни халқдан олган солиқни ўз манфаатларида қўлламасликни амр этди. Бироқ вақт ўтиб вазият ўзгариб кетди, ушбу интригалар оқибатида янги қонунлар чиқармоқчи бўлганлар Москва ва Қозонга юборилди. Саид Олим Хон эса бошқарувини анъанавий тарзда давом эттирди.
Бухоро Амирлиги Россия Империясига қарам ҳисоблансада Саид Олим Хон ўз давлатида Амир мақомига эга эди.

Саид Олим Хоннинг пулларига Санкт-Петербургда Масжид ва Бухоро Амири Уйи қурилди. 1915-йилнинг 30-декабр куни генерал-лейтенент мақомига эга бўлди ва Тер Казаклари қўшинида генерал-адютант мақомигача кўтарилди.

1920-йилда Қизил Армия Бухорони эгаллаб олганида Саид Олим Хон Бухоро Амирлигининг шарқига, кейинроқ эса Афғонистонга қочиб кетади. Мамлакатидан ташқарига қочиб кетганидан кейин Қоракўл сотиб тирикчилик қилган. Босмачиликни қўллаб-қувватлаган. Қарилигида кўзи деярли кўр бўлиб қолган. Унинг банкдаги ҳисоб рақамлари СССР Ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган.

Саид Муҳаммад Олим Хон 1944-йилнинг 5-май куни 64 ёшида Қобулда вафот этган. Унинг кўп сонли авлодлари (қарийб 3000 киши) бутун дунёга тарқалиб кетган. Улар асосан АҚШ, Туркия, Олмония, Афғонистон ва бошқа давлатларда истиқомат қилишади. Унинг ўғилларидан бири бўлган Шоҳмурод (Олимов фамилиясини олган) 1929-йилда отасидан воз кечган ва Қизил Армия сафида хизмат қилган ва Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб оёғини йўқотган. У ўтган асрнинг 60-йилларида Москвадаги Фрунзе номидаги Ҳарбий Академияда фаолият юритган.

Амир Олимхоннинг мукофотлари:

Авлиё Станислав Ордени: 1901•

Бриллиантли Шашка (қурол): 1902•

Авлиё Анна Ордени: 1906•

Авлиё Владимир Одени: 1910•

Бриллиантли Оқ Бургут Ордени: 1911•

Бриллиантли Николай II портрети кўкрак нишони: 1913•

Авлиё Александр Невский Ордени: 1916


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 515 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar