21:41
Думидан боғланган мушук ёхуд бидъат қандай келиб чиқади?

Қадим замонларда бир роҳиб ва унинг шогирдлари дарс қилаётганларида бир мушук келиб уларга суйкалар, у ёқдан бу ёққа ўтиб ҳамманинг диққатини бўлар эди. Охир-оқибат роҳибнинг сабри тугаб мушукни дарс пайтида бир четдаги устунга думидан боғлаб қўйишни буюрди. 
Йиллар ўтди. Дарс бошланиши билан мушукни тутиб, устунга думидан боғлаш одати канда қилинмас эди. Орада роҳиб ҳам вафот этди, аммо мушук боғлаш одатий тарзда давом эттирилаверди. Неча-неча шогирдлар мушукнинг қай тариқа ва қандай ипга устунга боғланиши ҳақида китоблар ёзди. 
Бу ривоят бидъатнинг ривожланиши ва тарқалишига мисол бўла олади. Гарчи ҳозир дин олимлари кўпайган, диний китоб ва адабиётлар сон-саноқсиз бўлса-да роҳибнинг шогирдларига ўхшаш нодонлар ҳали-ҳануз топилиб туради. 
Бидъатнинг ўзи нима?
Бу амал асли динда бўлмаган бирор ишни ибодат мақсадида пайдо қилиш. Ва ўша амални бажариш диндан деб эътиқод қилишдир.
Ҳайит кунлари савоб бўлади деб мусибатхоналарга эшикма-эшик кириб чиқиши, қайсидир кунларда касалнинг зиёратига бормаслик, кечқурунда кир ювишдан қайтариш, муҳтож одамга кечқурунда қарз бермаслик ёки сут сотмаслик, дастурхонда пичоқ турганда фотиҳа қилмаслик каби шунга ўхшаш сон-саноқсиз бидъат амалларни ўйлаб чиқишдан ва бошқаларни шунга мажбурлаётганлар ҳалиям орамизда бор.
Баъзан шундай бидъатлар учраб турадики, уни ўйлаб чиқарган кишининг эси жойидалигига шубҳа қилиб қоласан, киши. Ижтимоий тармоқларда “куёв салом”га ўхшаш тарқалаётган замонавий бидъатлар ҳам кўриниб қоладики, бидъатларнинг барчаси ҳам эскидан қолмаганига, ҳозир ҳам янги-янгилари “кашф этилаётганига иқрор бўламиз. 
Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган бидъатлар остига киради. 

Аллоҳ бу улуғ ойда тавба ва истиғфорларни кўпайтиришимиз, бидъатлардан сақланиб, ўзининг динида собитқадам қилсин.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 390 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar