21:46
Суқсур

Ўрдаксимонлилар оиласига мансуб, патлари узун ва ингичка қуш. Республикамиз сув ҳавзаларида учратиш мумкин бўлиб, улар  уя қурмайди. Бахор ва кузги учиб ўтиш пайтида кўп учрайди. Танасининг узунлиги 70 смга яқин, вазни 0.7-1.15 кг. Нари учиш даврида жуда чиройли: боши ва бўйни тўқ қўнғир, бошининг тепа қисми яшил, банафша тусда товланади, кўкраги оқ, орқаси қора йўлли кулранг , қорни кулранг холли оқ, ўрта бошқарув патлари ингичка ва узун. Макиёни қўнғир, боши ва бўйни сарғиш холли, қорни кулранг. Яхши учади ва сузади. Уясини ерга ва ўсимликлар орасига қуради. 6-11 та тухум қуяди. Тухумини 22-23 кун босади. Йилда 2 марта туллайди. Ўсимлик ва сув умуртқа сизлари билан озиқланади. Овланади. Ўзбекистонда бахор ва кузда кушлар учиб утиши  даврида; айрим йиллари жанубий қисмида қишлайди. 

Kategoriya: Tabiat bo'limi | Ko'rishlar: 66 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar