22:23 Шаҳримизнинг фидойи инсонлари |
Ангрен шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз меҳнати билан катта ҳисса қўшган.Шундай инсонлардан бири Т.И.Исломовдир. 1968-йилдан Ангрен кулолчилик комбинати директори вазифаси Тўйчи Исламович Исламовга юклатилган.. Тўйчи Исламов ишлаб чиқариш хажмини ошириб, корхонани шахарнинг энг катта корхоналаридан бирига айлантирган. Корхона махсулотлари бир неча чет давлатларга чиқарилган. 1991- йилда Исламов Тўйчи Исламович вафот этди. Унинг номини абадийлаштириш учун шахримизнинг кўчаларидан бирига унинг номи берилди. Ҳозирги кунда ушбу корхона фаолияти тўхтатилган. Унинг ўрнида кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхоналар ва бошқа кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу витринада “Ўзбекшахтастрой” трестига кўп йиллар давомида раҳбарлик қилган Эдуард Вартанович Калустьян фаолияти акс этган. В.Калустьян 1933 йил 9 апрелда Севастополь шаҳрида туғилган. 1945 йил Тошкент вилоятидаги “Сирдарё” станциясига яшашга келади. 1956 йил Ангрен тоғ-техника билим юртини битириб, шу ернинг ўзида уста бўлиб ишлай бошлади. Сўнгра катта уста, ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлади. Э.В.Калустьян 1967 йилда “Ўзбекшахтастрой” трести техник бўлимининг бошлиқ ўринбосари, УПТК бошлиқ ўринбосари, бош диспетчер, СУ – 3 бошлиғи каби лавозимларда фаолият олиб борди. 1983 йилда “Ўзбекшахтастрой” трести бошқарувчиси этиб тайинланди. У 2002 йил 9 август куни вафот этди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи берилди. Калиниченко А.Н. кўп йиллар давомида Ангрен шаҳар автобус паркининг директори лавозимида фаолият олиб борди. У меҳнат фаолияти давомида Ангренда автотранспорт соҳасини ривожига ўз ҳиссасини қўшди. 1994 йилди вафот этди. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи берилди. Османов Ш.М. Ангрен “Саноатқалинқоғоз” АЖ нинг директори сифатида узоқ йиллар фаолият олиб борди. У раҳбарлик қилган йилларда “Саноатқалинқоғоз” АЖ республикамиздаги йирик корхоналардан бирига айланди. |
|
Jami sharhlar: 0 | |