22:23
Шаҳарда қурилган дастлабки кўп қаватли бинолар

Маълумки, ангренликлар  қамишзорлар , кенг далалар ўрнига саноат корхоналари, турар жой бинолари , маданий – маиший иншоотлар қуриш учун жуда кўп меҳнат қилишган. Ангренда дастлабки  уйларни тиклаган инженер А. Муравицкий эди.  1940- йилнинг декабр ойида Ангрендаги  қурилиш ишларида 6 минг қурувчи иштирок этган .

Ангрен қурилишига собик иттифоқнинг турли жойларидан одамлар олиб келинган. Уруш йилларида Денисова, Корниева , Бровника каби курувчилар фидойилик билан меҳнат қилишган.  1946- йил 13- июн куни  Ўзбекистон Олий Совети қуйидагича фармон чиқарди: “Тошкент вилоятининг  Оханганрон  райони таркибидан ,  “ Ангреншахтастрой” ишчилар посёлкасини чиқариб, вилоятга бўйсундирилган “Ангрен” шахри деб ўзгартирилсин ”. Шундай қилиб Тошкент вилояти харитасида яна бир шаҳар “Ангрен” кўмирчи- шахтёрлар шаҳри пайдо бўлди. 13-июн шахар ташкил топган кун сифатида тарихга мухрланди.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 393 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar