22:21
кўплаб саноат корхоналари

Шаҳримизда йиллар давомида кўплаб саноат корхоналари қурилган. Уларнинг айримлари бугунги кунда ўз фаолиятини тугатган бўлсада, йиллар давомида шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Сиз кўриб турган экспозицияда “Ангрен шаҳар саноат корхоналари” кўргазмаси намойиш этилади.

Ангрен картон идишлар комбинати. Ангрен картон идишлар комбинати 1981 йил ташкил топган булиб, у йилига 100 минг тонна картон идишлар ишлаб  чикаришга мўлжалланган эди. 5 йил давомида Гулбог кургонида фабриканинг корпуси,мураккаб технологик  мосламалари қуриб битказилди. Фабриканинг биринчи директори этиб, Ш.М.Османов тайинланди. Корхонада 30 декабр 1988йили биринчи картон махсулотлари ишлаб чикарилди. 1994 йилдан фабрика  “Қалинқоғозсаноатсавдо” ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди.  2006 йилда болалар озиқ – овқати, газ сувлар, қуруқ сутни дунё мамлакатларига   жахон стандартларига мувофиқ холда етказиб берадиган Швейцариянинг “Нестле” компанияси билан шартнома тузди. Шу тариқа корхона Ўзбекистондаги йирик ишлаб чикариш корхоналаридан бирига айланди.

 Ангрен кулолчилик комбинати. Ушбу  витринада  1966- йилда  ташкил топган “Ангренкулолчилик ” комбинати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Кулолчилик комбинатида қурилиш моллари ва халқ истеъмол молларидан -чойнаклар, пиёла, косалар, вазалар, гулдонлар ишлаб чиқарилган ва уларнинг намуналарини кўриб  турибмиз. Шунингдек, ушбу витринада “Ангреннон” комбинати маҳсулотлари намуналари қўйилган.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 62 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar