22:17
Хозирги замон тарихи бўлими

Ўлканинг фойдали қазилмалари.

          Бу диорамада биз Ангрен , Лашкарак , Кульбулоқ, Қилилолма манзилгохидан қазиб олинган фойдали қазилмаларимиздан намуналарни кўришимиз мумкин. Булар флюорит , тилла , кўмир, кумуш, алюминий, оқ ва қора каолинларни кўрамиз.

1934 – йилда Ангренда Д.Богданович билан биргаликда бир гуруҳ геология қидирув партияси Ангрен худудини ўрганиш учун юборилади . Улар Сарти – Бутканскдеган жойда тилласи бўлган рудани аниқлашади . Шунинг учун Жигаристон худудида қорамтир кўмир қатлами борлиги ва уни саноат учун қазиб чиқариш мумкин днган фикрга келишди. Геология қидирув партияси Телов худудида жойлашади ва улар ўтган асрларда  хам шу худуддан келтирилган лойни паравозўтхонасига ўтга чидамлиматиреал сифатида  фойдаланишганлигидан хабардор бўлишади.Бу маълумотларни аниқлаш мақсадида Богданович Жигаристонга юборилади у Ангрен дарёсининг чап қирғоқларида режадан ташқари 2 та жойни қазиб кўриб кўмир топа олмагандан сўнг уни ўзбошимчаликда айблаб ишдан озод қилинади ва судга берилади.

Богданович хақ экканлиги кейинчалик Чикризов ўтказган  қидирув ишлари исботлайди. 1940 – йилдан бошлаб улар мунтазам қидирув ишларини олиб бордилар ва Загансойнинг Ангренда қуйиладиган жойда кўмир борлигини аниқлашади. 1942 йили Ангренда 30 минг тонна кўмир қазиб олинади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 358 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar