21:48
(қирғовуллар) тустовуқлардир

қирғовулсимонлар оиласига мансуб қушлар уруғи. Танасининг узунлиги 85 см. Оғирлиги 1.7-2 кг. Модаси наридан кичик. Нари ёрқин тусда, металлдек ялтирайди. Модаси кулрангсарғиш. Оддий қирғовулнинг 30га яқин кенжа тури мавжуд. Кавказдан Япониягачи бўлган жойларда тарқалган. Ўрта Осиёда Каспийнингжанубий-шарқий қисмидн Иссиқкўлгача бўлган худудларда учрайди. Зарафшон бу юрмахонаси, шунингдек, овчилик хўжаликларида Ўрмон хамда экин майдонлари атрофидаги, дарё ва кўл қирғоғидаги чакалакзор тўқайларда яшайди. Уясини ерга ясайди. 8-18 та тухум қўйиб, 24-25 кун босади. Уруғ, мева, куртак,  хашарот, чувалчанг ва молюскалар билан озиқланади. Гўшти ва пати учун овланади.

 

Kategoriya: Tabiat bo'limi | Ko'rishlar: 391 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar